Latest news

18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  11

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралия U-16 термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади News

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралия U-16 термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади

Шу йилнинг 5 сентябрь – 2 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғини доирасида Уммон ўсмирлар термасига қарши иккита назорат ўйинини ўтказди.

25 июль куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Темур Олимхўжаев шогирдлари йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Кеча, 27 июл куни бўлиб ўтган ўйинда эса нурсиз дуранг қайд этилди – 0:0.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси навбатдаги Словенияда йиғин ўтказиб, Словения ўсмирлар терма жамоаси билан иккита назорат учрашуви ўтказишади. Шундан сўнг, Ўзбекистонда якуний йиғин ўтказилиб, 9 сентябрь куни Ҳиндистонга учиб кетилади. 10 сентябрда эса Темур Олимхўжаев шогирдлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида Австралия ўсмирлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Бу мусобақа олдидан сўнгги назорат учрашуви бўлади ва 15 сентябрдан расмий ўйинлар бошланади. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика