Latest news

20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  6 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  15 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  32 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди News

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этадиган мазкур мусобақада Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Олимпиячиларимиз эртага, 16 декабрь санасидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида мусобақа олдидан якуний йиғин ва ўртоқлик ўйинлари ўтказади, сўнгра Таиландга йўл олади.

Бугун пойтахтимиздаги “Ramada” меҳмонхонасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда кенг футбол жамоатчилиги вакиллари, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари, таниқли футболчилар, футбол фахрийлари, ота-оналар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Самимий руҳда ўтган маросимда яқин ўтмишнинг машхур футболчилари, фахрий спортчилар, шунингдек ота-оналар олимпия терма жамоамизга олдиндаги масъулиятли мусобақада омад ва зафарлар тилашди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов терма жамоамиз аъзоларига ишонишини таъкидлаб, олимпиячиларимизни бутун мамлакат аҳли қўллаб-қувватлашини, ўз навбатида футболчилар ушбу мададни ҳис этган ҳолда, ҳар бир учрашувда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун майдонга чиқишлари лозим эканини айтиб ўтди.

Футболчилар номидан сўзга чиққан жамоа сардори Ислом Қобилов терма жамоамизнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этаётгани, футболчилар Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларини билдирди.


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика