Latest news

22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  1 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди News

Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма тақдим этадиган мазкур мусобақада Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Олимпиячиларимиз эртага, 16 декабрь санасидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида мусобақа олдидан якуний йиғин ва ўртоқлик ўйинлари ўтказади, сўнгра Таиландга йўл олади.

Бугун пойтахтимиздаги “Ramada” меҳмонхонасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда кенг футбол жамоатчилиги вакиллари, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари, таниқли футболчилар, футбол фахрийлари, ота-оналар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Самимий руҳда ўтган маросимда яқин ўтмишнинг машхур футболчилари, фахрий спортчилар, шунингдек ота-оналар олимпия терма жамоамизга олдиндаги масъулиятли мусобақада омад ва зафарлар тилашди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов терма жамоамиз аъзоларига ишонишини таъкидлаб, олимпиячиларимизни бутун мамлакат аҳли қўллаб-қувватлашини, ўз навбатида футболчилар ушбу мададни ҳис этган ҳолда, ҳар бир учрашувда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун майдонга чиқишлари лозим эканини айтиб ўтди.

Футболчилар номидан сўзга чиққан жамоа сардори Ислом Қобилов терма жамоамизнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этаётгани, футболчилар Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишларини билдирди.


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика