Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  94 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда илк машғулотини ўтказди News

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда илк машғулотини ўтказди

Келаси йилнинг январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида бўлган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. 9 октябрь куни эрта тонгда Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз Тошкент – Инчхон йўналиши билан Жанубий Кореяга етиб келди ва Хвасон шаҳридаги “Rumir” меҳмонхонасига жойлашди. Тушдан сўнг эса Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан бўладиган илк ўйин ўтказилувчи “Hwaseong Sports Complex” аренаси майдонида машғулот ўтказилди.

10 октябрь куни эса илк ўйин олдидан расмий машғулот ҳамда ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув 11 октябрь куни “Hwaseong Sports Complex” аренасида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:35да, Тошкент вақти билан эса соат 16:35да бошланади. Учрашув Кореянинг KBS телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.

Қуйида машғулот жараёнидан видеолавҳани ва фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:




Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика