Latest news

00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  0 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  0 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  2 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  11 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7

Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди News

Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди

Ўзбекистон терма жамоаси охирги мағлубиятини ўтган йил 27 сентябрь куни Коста-Рикага қарши ўртоқлик ўйинида қабул қилиб олганди – 1:2.

Шундан кейин, Сречко Катанец шогирдлари 4 та баҳсда қатнашди:

Ўзбекистон – Қозоғистон 2:0

Ўзбекистон – Россия 0:0

Ўзбекистон – Боливия 1:0

Ўзбекистон – Венесуэла 1:1

Катанец эса терма жамоа бошқарувида ўтказган ўйинларини 16 тага етказиб олди ва бу борада Эктор Куперга (17 та) яқинлашди. Улардан олдинда эса қуйидаги мутахассислар бор:

1. Миржалол Қосимов – 54;

2. Вадим Абрамов – 44;

3. Рауф Инилеев – 29;

4. Равшан Ҳайдаров – 25;

5. Самвел Бабаян – 24;

6. Владимир Сальков – 19.

Алишер Никимбаевнинг хабар беришича, 59 ёшли мутахассис Ўзбекистон МТЖ 10+ ғалабага эришган илк хорижлик мураббийга айланди. Бундан олдин “оқ бўрилар” билан 10 ва ундан ортиқ ғалабага қуйидаги маҳаллий мутахассислар эришганди:

1. Миржалол Қосимов – 22 та;

2. Вадим Абрамов – 20;

3. Самвел Бабаян – 16;

4-5. Равшан Ҳайдаров – 13;

4-5. Рауф Инилеев – 13;

6. Рустам Акрамов – 10.

Словениялик мураббий 2021 йил августида Ўзбекистон МТЖ устозига айланди ва жамоа унинг бошқарувида 16 баҳснинг 10 тасида зафар қучди, 2 марта дуранг ўйнади ва 4 марта ютқазди.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика