Ўзбекистон МТЖ собиқ бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳайратланарли"
24 mar 11:58
News


Ўзбекистон МТЖ собиқ бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳайратланарли"
"Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сўнгги пайтларда анча кучайиб, Олимпиадада ҳам қатнашди. Мамлакатда ёшлар футболи бўйича кўп иш олиб борилмоқда, энди улар улғайишди – бу иш асосий жамоада ҳам ўз аксини топди. Айрим футболчилар аллақачон Европада ўйнаяпти – ўша Ҳусанов ва Шомуродов. Бир томондан, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳайратланарли бўлса, иккинчи томондан, шундай бўлиши ҳам керак. Бу яхши ишнинг натижаси ва ажойиб ютуқ бўлади", – деди 81 ёшли Непомняший.
Россиялик мутахассис 2006 йилда Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлик қилган ва футболчиларни 6 ўйинда майдонга бошлаб тушган.
Жаҳон чемпионати саралаши гуруҳ босқичининг етти учрашувидан сўнг Ўзбекистон очколари сонини 16 тага етказиб, "А" гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Терма жамоа эртага Эронга қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин 21:00 га белгиланган.
Similar news

Comments
Аргентина 3
Руминия 3
СССР. 2