Latest news

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  30 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  3 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  2 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

​Ўзбекистон МТЖ аъзолари Анталия шаҳрига етиб боришди News

​Ўзбекистон МТЖ аъзолари Анталия шаҳрига етиб боришди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун эрта тонгда Тошкент - Истамбул - Анталия йўналишида Туркияга парвоз қилган делегациямиз аъзолари ҳозиргина манзилга етиб боришди. Терма жамоамиз аъзолари Анталиядаги "Cornelia Diamond" меҳмонхонасига жойлашишди. Эртадан Туркиядаги дастлабки машғулотлар бошланади.

Туркиядаги ўқув машғулот йиғинига қуйидаги футболчилар жалб қилинган:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров ("Локомотив")
Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
Санжар Қувватов ("Насаф")
Жавоҳир Илёсов ("Металлург")

Ҳимоячилар:
Егор Кримец ("Пахтакор")
Анзур Исмоилов ("Локомотив")
Достон Турсунов ("Нефтчи")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Олег Зотеев ("Локомотив")
Фаррух Сайфиев ("Пахтакор")
Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков ("Насаф")
Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой)
Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)
Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор")
Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония)
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Азиз Турғунбаев ("Навбаҳор")
Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
Жасур Яхшибоев ("Пахтакор")
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Икром Алибоев ("Локомотив")
Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)

Ҳужумчилар:
Марат Бикмаев ("Локомотив")
Сардор Рашидов ("Локомотив")
Иван Нагаев ("Қизилқум")

Футболчиларимиз 29 декабрга қадар Туркияда йиғин ўтказиб, кейин пойтахтимизга қайтиб келишади. 3 кундан кейин эса Осиё Кубогида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика