Latest news

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  127

Ўзбекистон МТЖ. 2019 йилда қайси футболчи нечта гол урди? News

Ўзбекистон МТЖ. 2019 йилда қайси футболчи нечта гол урди?

Фаластинга қарши ўйин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2019 йилдаги энг сўнгги расмий баҳси бўлди.

9 январь куни Уммонга қарши ўйин билан бошланган йилда терма жамоамиз 16та ўйин ўтказди. Шундан 9тасида ғалабага эришилди, иккита учрашувда дуранг қайд этилди ва 5та ўйинда имконият бой берилди.

Мана шу 16та ўйинда терма жамоамиз аъзолари 29 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишди. Бу голлар 12 нафар футболчи ҳисобига ёзилди. 13та гол урган Элдор Шомуродов 2019 йилда терма жамоамиз тўпурарига айланди.

Одил Аҳмедов ва Игорь Сергеев якунига етаётган йилда терма жамоа либосида 3тадан гол уришга муваффақ бўлишди. Жамшид Искандеров икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Яна 8 футболчи эса бу йил Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бир мартадан гол уришнинг уддасидан чиқишди.


2019 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол урган футболчилар:
Элдор Шомуродов - 13
Одил Аҳмедов ва Игорь Сергеев - 3
Жамшид Искандеров - 2
Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов, Темурхўжа Абдухолиқов, Достон Турсунов, Санжар Қодирқулов, Ислом Тўхтахўжаев,
Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров - 1

Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика