Latest news

23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  33 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ва Филиппин билан ўйинлар учун таркиби маълум News

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ва Филиппин билан ўйинлар учун таркиби маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ҳамда Филиппин терма жамоаларига қарши ўйнайдиган 23 нафар футболчидан иборат таркиби маълум қилинди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Яманга қарши учрашуви 3 сентябрь куни “Пахтакор” стадионида соат 19:00 да бошланади. 2 сентябрь куни икки терма жамоа бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

3 сентябрь куни “Н” саралаш гуруҳида пешқадам Шимолий Корея терма жамоаси Манамага бориб, Баҳрайн терма жамоасига қарши 3-тур учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:40 да бошланади.

5 жамоа ўрин олган “Н” саралаш гуруҳида пешқадамлардан яна бири Филиппин терма жамоаси бу турда дам олади. Филиппин футбол федерацияси 3 сентябрь куни Мальдив ороллари терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида маълум қилган. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да “Ризал Мемориал” стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйинни ўтказиб, 2 кун Тошкентда шуғулланади ва 6 сентябрда чартер рейси орқали Филиппинга учиб кетади. 7 сентябрда Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида матбуот анжумани ва Филиппин – Ўзбекистон учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади. 8 сентябрь куни, шунингдек, Доҳада Яман терма жамоаси Баҳрайн терма жамоасига қарши 4-тур учрашувини ўтказади. Шимолий Корея терма жамоаси 4-турда дам олади ва ҳозирча ҳеч қандай учрашув ўтказишни режалаштирмаган.

3-тур олдидан “Н” саралаш гуруҳида Шимолий Корея ва Филиппин 2 та ўйиндан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни эгаллаб турган Баҳрайн, Ўзбекистон ва Яман терма жамоаларида эса ҳозирча очко йўқ.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яман ва Филиппинга қарши ўйинлар учун танлаб олинган 23 нафар футболчидан иборат таркибни келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов, Игнатий Нестеров, Элдор Суюнов.
Ҳимоячилар: Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Виталий Денисов.
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Азизбек Ҳайдаров, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Санжар Турсунов, Станислав Андреев, Жавоҳир Соҳибов, Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов.
Ҳужумчилар: Александр Гейнрих, Темурхўжа Абдухолиқов, Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика