Latest news

15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  17 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11

Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритиб келаётган австралиялик мураббий Мирко Йеличич ҳақида News

Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритиб келаётган австралиялик мураббий Мирко Йеличич ҳақида

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Мирко Йеличич таваллуд кунини нишонлади. Австралиялик мутахассис 55 ёшни қарши олди.

Юртимизга келгунига қадар Янги Зеландия, Малайзия, Хитой терма жамоасидаги фаолияти билан кўпчиликка таниш бўлган. 2002 йил чин ўлкасида Бора Милутиновичга яқиндан кўмаклашади. 2005 йилда миллий терма жамоамизга келган Йеличичнинг Ўзбекистондаги саргузаштлари бошланади. Бир вақтнинг ўзида “Пахтакор”да ҳам футболчиларга жисмоний жиҳатдан устозлик қилади. Маълумотларга қараганда, у ёшлигида Австралия кўчаларида байкерлар билан дўст тутинган, ўзи ҳам мотоциклда учишни яхши кўрган. Кунларнинг бирида Мирко мотоцикли билан фалокатга учрайди ва оғир жароҳатга йўлиқади. Қийин ва битиши кечикиб бораётган жароҳатини ўзи даволашга мажбур бўлади. Шундан сўнг бир қатор клубларда физиотерапевт бўлиб ишлайди. 2007 йил Рауф Инилеев бошчилигидаги терма жамоамиз тўрт мамлакатда ўтказилган Осиё кубогида яхши ўйин намойиш қилганди. Ўшанда ўйинчиларни жисмоний томонлама тайёрлаш Йеличичнинг зиммасига юклатилгани, турнирга у ҳам олиб кетилганини кичик ёшдаги мухлислар билмас керак. 2009 йилда эса Марат Кабаев устозлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан таклиф олди ва бўлажак ўйинларда Кабаевга ёрдамлашди. 2009-2011 йиллар оралиғида эса Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамовнинг штабида ўз лавозимида ишни давом эттирди.



2015 йилда Тошкентнинг “Локомотив” клуби чемпионлик учун курашда “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўяди ва “Қўқон-1912” билан қайд этилган 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг Вадим Абрамов истеъфога чиқарилади. Мавсумдаги қолган учрашувларни эса жамоа Йеличич бошчилигида охирига етказади. 2016 йилдан эътиборан эса расман “темирйўлчилар”нинг устозига айланди. Айтиш жоизки, мутахассис Андрей Микляев билан ҳамжиҳатликда шу йили кўплаб ютуқларга эришади. Ўзбекистон чемпионати ва кубогида бош совринни ҳеч кимга бермайди, ОЧЛда эса ярим финал остонасигача етиб боради. Кейинги йилларда ҳам у клубнинг ички чемпионатда совринларга эга чиқишида катта ҳисса қўшади. Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида Самвел Бабаян бош мураббий бўлгач аксарият мураббийлар қатори у ҳам кетишга қарор қилди. Мураббий узоқ вақт ишсиз қолмади ва октябрь ойида янгиланган Ўзбекистон терма жамоасига жисмоний тайёргарлик бўйича масъул этиб тайинланди.

Сайтимиз ижодкорлари номидан термамиз мураббийини ўтган туғилган куни билан табриклаб, энг яхши тилакларимизни билдириб қоламиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика