Latest news

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  3 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  18 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади News

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборди.

13 ноябрь куни жамоа Тошкентдаги “Жар” стадионида машғулот ўтказди. Машғлотлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда олиб борилди. Гуруҳлардан бири — 12 ноябрь куни КХДРга қарши ўйинда майдонга тушган футболчилардан иборат бўлиб, улар енгил, тинкланиш машқларини бажаришди. Иккинчи гуруҳда эса саралашнинг 7-турида майдонга тушмаган жамоа аъзолари асосан жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришди.

Таъкидлаш керакки, Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 8-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиб бўладиган Яман терма жамоасининг аввалги ўйинлари мураббийлар штаби томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилмоқда. Рақибни янада яхшироқ ўрганиш мақсадида терма жамоа техник директори Деян Журжевич Яманнинг Филиппинга қарши ўйинини Манилада, стадиондан бевосита кузатиб борди. Айни пайтда у Тошкентга қайтиб келган ва жамоа билан бирга.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яманга қарши ўйини 17 ноябрь куни, 20:30 бошланади. Ўйин Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳага чартер рейс билан якшанба куни йўл олади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика