Latest news

11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  14

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи “Пахтакор”да иш бошлашга яқин турибди News

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи “Пахтакор”да иш бошлашга яқин турибди

Карантиндан сўнг “Пахтакор” жамоаси мураббийлар штабига яна бир мутахассис қўшилди.

Шу вақтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритиб келаётган тажрибали мутахассис Денис Иванков клуб тизимида иш бошлаш арафасида. Ҳозирда киперларни шуғуллантираётган туркиялик мураббий Иброҳим Йилмаз карантинда эканлиги боис посбонлар билан вақтинча Денис Иванков ишламоқда. Буни унинг ўзи ҳам сайтимизга маълум қилди. 

“Ҳозирча вақтинча дарвозабонларни шуғуллантириб турибман. Кейин нима бўлишини вақт кўрсатади. Лекин, “Пахтакор”дан аниқ таклиф бор”,- дейди Денис Александрович.

Маълумот ўрнида, мутахассис футболчилик фаолияти давомида 1992, 1994-1995 йилларда “Пахтакор” сафида тўп тепган. 2006 йил маълум вақт дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаганини ҳам айтиш жоиз. Демак, “шерлар” унинг учун бегона эмас.

Эслатиб ўтамиз ушбу мураббий учун клуб миқёсида ишлаш биринчи маротаба бўлаётгани йўқ. Бунгача Иванков “Машъал”, “Насаф” жамоаларида самарали меҳнат қилиб кўплаб киперларни тарбиялаган ва катта футболда ўз ўрнига эга бўлишида катта ҳисса қўшганлиги кўпчилик учун сир эмас.

Денис Иванковнинг отаси, марҳум Александр Иванков 1995, 1996-1997, 2000 йилларда “Пахтакор” жамоасида бош мураббий сифатида фаолият кўрсатган.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика