Latest news

16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  27 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  17 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  5 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  7

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларига! News

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларига!

"Шерюрак" фильмини кўрмаган инсон йўқ юртимизда. Ажойиб ишланган тарихий фильм. Фильмдаги энг охирги эпизодни эслайсизми?

"Шундай қилиб, очликдан силласи қуриган, руҳан эзилган шотланд аскарларлари охирги кучини тўплаб, ўзидан ҳар томонлама кучли инглиз армиясига қарши аёвсиз жангга кирди. Ва ўзининг асрий орзуси - озодликка эришди"

Миллий терма жамоамизнинг айни дамдаги ҳолатини худди шу фильмдаги шотланд жангчиларига ўхшатдим. Сўнги "ҳаёт-мамот жанги" олдидан мағлубиятлар исканжаси, омадсизлик, танқидлар, тушунмовчиликлар руҳий зўриқиш... Албатта бу қадар кучли босимни енгиш осон иш эмас.

МТЖнинг ашаддий мухлислари номидан футболчиларига мурожаат қилмоқчиман. Йигитлар, тушуниб турибмизки сизлар ЖЧга чиқишни ҳаммадан кўра кўпроқ истайсиз. Турли гап-сўзларни ёддан чиқаринг! Аввалги ўйинлар барчаси энди тарих. Унутинг. Олдимизда ҳақиқий "ЖАНГ" турибди. Ҳаммаси биттагина мана шу ўйинни ўзидагина ҳал бўлиб, биз Россия-2018 йўлланмасига эга бўлишимиз учун жуда яхши имконият бор. Таъбир жоиз бўлса "Жаҳон чемпионати" учун ҳақиқий ўйин эртага бўлади. Ундан аввалги ўйинлар эса, шунчаки эртанги баҳс учун тайёргарлик бўлди ҳисоб.



Корея устидан ғалаба қозонинг ва гуруҳдаги вазият, танқидлар, турли гап-сўзлар барча-барчасини оёғини осмондан қилиб ташланг. Футболчи бўлганингиздан бери ўтказган ўйинларингизни энг сарасини, энг зўрини мана шу ўйинда кўрсатинг. Қариб, кексайганингизда набираларингизга айнан мана шу тарихий ғалаба ҳақида ҳикоялар айтасиз ҳали. Тасаввур қилинг эртанги ғалаба билан юртимизнинг шаҳару-қишлоқлари, чойхонаю-гузарларида "байрам" бошланади.

Шу биргина ўйин билан халқимиз қаҳрамонлари сифатида тарихдан жой олишингиз мумкин.

Юз йиллардан кейин:
"Шундай қилиб, мағлубият ва танқидлардан чарчаб, силласи қуриган Ўзбекистон миллий терма жамоа футболчилари 2017 йил 5 сентябрь оқшомида Жанубий Корея устидан ғалаба қозонди ва ўзининг узоқ йиллик орзуси бўлган Жаҳон чемпионатига йўл олди", дея келажак авлодларимиз эслаб юришсин!

Ғалаба  учун биз мухлислар ҳам стадионда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, фантастик даражада қўллаб-қувватлашга тайёрмиз! Сиз ва биз - бир жамоамиз.
Олға ЎЗБЕКИСТОН!
Вақт келди...

Асакалик мухлис Дилшод Нурматов




Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика