Latest news

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  210 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида нималарни биламиз? News

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида нималарни биламиз?

Хабарингиз бор, келаси йил 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган мазкур мусобақа бу сафар шунчаки бўлиб ўтади, яъни Олимпиадага йўлланма бермайди. Эртага бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этадиган саралашнинг "D" гуруҳи баҳсларига старт берилади.

Гуруҳ ўйинлари аслида Қувайтда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Қувайт мезбонликдан бош тортгач, ОФК Ўзбекистонга беришни лозим топди. Тимур Кападзе бошқарувидаги футболчиларимиз эртага Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боришади. 

27 октябрь. "Жар" стадиони. 15:00

БАНГЛАДЕШ - ҚУВАЙТ

27 октябрь. "Пахтакор" стадиони. 15:00

САУДИЯ АРАБИСТОНИ - ЎЗБЕКИСТОН


Саралаш гуруҳлари ҳақида

Саралаш босқичи жамоаларни 11та гуруҳга бўлган ҳолда ўтказилмоқда. 7та гуруҳда тўрттадан жамоа бор, учта гуруҳда учтадан ва битта гуруҳда иккита жамоа жой олган.

"A" гуруҳи: Сурия, Қатар, Яман, Шри-Ланка. 

Ўйинлар Қатарда бўляпти.

"B" гуруҳи: Эрон, Тожикистон, Ливан, Непал. 

Ўйинлар Тожикистонда бўляпти. 

"C" гуруҳи: Ироқ, Баҳрайн, Мальдив, Афғонистон. 

Ўйинлар Баҳрайнда бўляпти.

"D" гуруҳи: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш, Қувайт. 

Ўйинлар Ўзбекистонда бўлади. 

"E" гуруҳи: Ҳиндистон, Қирғизистон, БАА, Уммон. 

Ўйинлар БААда бўляпти. 

"F" гуруҳи: Иордания, Фаластин, Туркманистон. 

Ўйинлар Иорданияда бўляпти. 

"G" гуруҳи: Индонезия, Австралия.

Ўйинлар Тожикистонда бўляпти. 

"H" гуруҳи: Жанубий Корея, Сингапур, Шарқий Тимор, Филиппин. 

Ўйинлар Сингапурда бўляпти. 

"I" гуруҳи: Вьетнам, Хитой Тайпейи, Мьянма. 

Ўйинлар Қирғизистонда бўлиб ўтади. 

"J" гуруҳи: Малайзия, Таиланд, Мўғулистон, Лаос. 

Ўйинлар Мўғулистонда бўляпти. 

"K" гуруҳи: Япония, Камбоджа, Гонконг. 

Ўйинлар Японияда бўляпти.

 


Қандай натижалар қайд этилди?

Демак, 11та гуруҳдан 9тасида ўйинларга старт берилди. Иккита гуруҳ учрашувлари эртага бошланади. Бу "D" ва "I" гуруҳлари. Қуйида шу пайтгача ўтказилган баҳсларда қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз.

Қатар - Яман 3:0

Сурия - Шри-Ланка 5:0

Эрон - Непал 4:0

Тожикистон - Ливан 4:0

Ироқ - Мальдив 4:0

БАА - Қирғизистон 1:2

Уммон - Ҳиндистон 1:2

Туркманистон - Иордания 0:1

Индонезия - Австралия 2:3

Жанубий Корея - Филиппин 3:0

Сингапур - Шарқий Тимор 2:2

Таиланд - Мўғулистон 1:1

Малайзия - Лаос 1:0

Камбоджа - Гонконг 4:2

Япония - Камбоджа 4:0



Осиё чемпионатига кимлар йўл олади? 

Албатта, бу кўпчиликни қизиқтирадиган савол. Мусобақа регламентига кўра, 11та гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоалар билан бирга энг яхши 4та иккинчи ўрин эгаси - жами 15та жамоа Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. 

Ўзбекистон мусобақа мезбони бўлгани учун саралашда конкурсдан ташқари иштирок этади ва очколари ҳисобга олинмайди. Шунга қарамай ёш футболчиларимиздан фақат ижобий натижа кутиб қоламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика