Latest news

18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   0 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  2 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1

Ўзбекистон Лига кубоги нега керак эди? Диёр Имомхўжаев жавоб берди News

Ўзбекистон Лига кубоги нега керак эди? Диёр Имомхўжаев жавоб берди

Кўп берилди шу савол, жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Бир йил аввал Суперлигада 12 та жамоа иштирок этганди (шуниси маъқул вариант деган фикримни ўзгартирмаганман). 2019 йил жамоалар сони 14 тага етказилди. Бу эса Суперлигада ўйинлар сони камайишига олиб келди. Бир йил аввал жамоалар чемпионатда 32 турда иштирок этган бўлса, буй ил ўйинлар сони 26 тага тушиб қолди.

ОФК бир мавсум давомида профессионал жамоалар минимум 27 та ўйинда иштирок этиши керак деган талабни қўйган. Суперлиганинг бирор клуби Ўзбекистон кубогидаги биринчи ўйинидаёқ мағлуб бўлса, айнан 27 дона учрашув ўтказган бўлади. Энди солиштириб кўринг. Айтайлик, биз ҳавас қиладиган АПЛ жамоалари бир мавсумда ўлдим деганда 40 та учрашув ўтказса, бизда эса 27 та. Фарқ жуда сезиларли.

Ўтган йили #локомотив бир мавсумда 40 та учрашувда иштирок этган. Бизнинг шароитда бу яхши кўрсаткич. Лигани тарк этган #нефтчи эса 34 та учрашув ўтказган. 27 ва 34 орасида фарқ катта. Лига кубоги мана шу фарқни нисбатан яқинлаштиради. Гуруҳ босқичида жамоалар минимум 3 та учрашув ўтказиши инобатга олинса, демак оддий бир жамоада бир мавсумда 30 та учрашув ўтказишнинг имконияти бор.

Хўш, бу ўртоқлик турнирими? Йўқ, бу расмий турнир. Чунки унда олинган қизил карточкалар, санкциялар қолган мусобақаларга таъсир ўтказади. Клублар унга қандай муносабатда бўлишни эса ўзлари ҳал қилишлари мумкин. Кимдир Гвардиолага ўхшаб ҳамма турнирда зафар қучмоқчи бўлади, кимдир Клоппнинг йўлидан юриб, чемпионат ва халқаро майдонни танлаб олади. ЎзПФЛ эса мазкур турнир ғолибини (балки финалчиларини) қандай қилиб тақдирлаш устида иш олиб боради. Балки финалчиларга қишда Туркияда 10-12 кунлик бепул йиғин ташкил қилиб берилар, балки йўқ. Ишлаяпмиз шунинг устида.

Лига кубоги нима учун ФИФА кунларига тушиб қолган? Бу саволни бироз ўйлаб бериш керак. Чунки ФИФА кунлари 3—11 июнга тайин қилинган. ЎзПФЛ тақвим ишлаб чиқаётганида 2 июнь куни Туркия билан ўйин бўлишини хаёлига ҳам келтирмаган. Режамизга кўра, 1 июнь куни жамоалар клублари сафида ўйнаб, эртасига терма лагерига жўнаб кетишлари керак эди. Биз буни ҳисобга олганмиз.

Нима учун "Пахтакор" ва "Локомотив" ўйинлари сурилди? 11 июнь куни ФИФА куни тугаса, 14 июнда улар Суперлиганинг 11-турида майдонга тушиши керак эди. 72 соат — нормал кўрсаткич. Тақвим тузаётганда клубларимиз ОЧЛ гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтади, деган яхши ниятимиз бўлган. Ўтганларида, улар 17-18 июнь кунлари халқаро ўйинларда иштирок этишлари мумкин эди. Афсуски, ўта олишмади ва энди ўйинларини бемалол ортга суришимиз мумкин.

Чунки ФИФА кунларида терма 3 та ўйин ўтказяпти. Бу нормадан бироз юқори кўрсаткич. Купер бир футболчини ҳар уч ўйинда майдонга туширмаса керак, бироқ тушириши ҳам эҳтимол. Шундай экан, "Локомотив" ёки "Пахтакор"нинг эҳтимолий футболчиларида тикланиш учун бироз вақт бўлгани яхши.

Тақвим, мусобақалар ва унинг атрофидаги саволлар бўлса, ҳар бирига жавоб беришга тайёрмиз", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида. 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика