Latest news

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  118 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Ўзбекистон Кубоги энди Европа чемпионати билан битта форматда ўтказилади News

Ўзбекистон Кубоги энди Европа чемпионати билан битта форматда ўтказилади

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг саралаш ҳамда гуруҳ босқичи ўйинларига қуръа ташлаш маросими 18 март — пайшанба куни бўлиб ўтади.

Қуръа “Спорт” телеканали орқали жонли кўрсатилади.

Шу куни Coca-Cola Суперлига 3-тури доирасида АГМК ва “Пахтакор” клублари тўқнаш келади. Учрашув 18:30 да бошланади, учрашув якунидан кейин қуръага старт берилади.

Регламентга кўра, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўп сурувчи клублар кубок мусобақасини 1/8 финал босқичидан бошлайди. Ҳозирда “Пахтакор” клубининг иштироки масаласига тўла ойдинлик киритиб бўлинган. АГМК клубининг кубокдаги старти масаласи 7 апрель куни ҳал этилади. Кубок мусобақасининг гуруҳ босқичи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари билан параллел ўтказилади.

Суперлига ҳамда Про лига клублари Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади. Биринчи лига клублари мусобақани саралаш босқичидан бошлайди. Тез орада Биринчи лига клублари номига тўла ойдинлик киритилади.

Худди ўтган йили бўлгани каби кубок финалига мезбонлик қилувчи стадион номи қуръа ёрдамида аниқланади. ЎзПФЛ Суперлига ва Про лига клубларига расмий мурожаат қилган бўлиб, айни кунларда финал мезбонлиги учун истаги бор стадионлар номига ойдинлик киритмоқда. Улар орасидан кубок финали талабига жавоб берувчи стадионлар ажратиб олинади ва шундан кейингина мана шу стадионнинг қуръада қатнашиши учун рухсат этилади.

Маълумот учун, 2021 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг финал босқичи Европа чемпионати мусобақасининг финал босқичи билан айни битта форматда ўтказилади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика