Latest news

01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  5 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  13 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  1 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  82 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3

Ўзбекистон футболи афсоналари Италия фахрийлари устидан ғалаба қозонди News

Ўзбекистон футболи афсоналари Италия фахрийлари устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистон ва Италия афсоналари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ўзбекистон — Италия 3:2
Гол:
0:1 - Яквинта, 7,  1:1 - Турсунов, 19,  1:2 - Яквинта, 30,  2:2 - Қутибоев, 31,   3:2 - Жепаров, 47.
Ўзбекистон афсоналари терма жамоаси
1.Павел Бугало, 4.Ислом Иномов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов, 13.Асрор Алиқулов, 18.Тимур Кападзе, 20.Анвар Солиев, 22.Виктор Карпенко, 27.Илҳом Суюнов
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Шавкат Муллажонов, 10.Зайниддин Тожиев, 11.Анвар Ғофуров, 14.Ильдар Магдеев, 15.Александр Гейнрих, 17.Санжар Турсунов, 23.Шуҳрат Мирхолдиршоев, 24.Носир Отақўзиев, 26.Неъматулла Қутибоев, 28.Асқар Жадигеров, 33.Фарҳод Тожиев, 44.Камолиддин Мурзоев
Бош мураббий: Биродар Абдураимов

Италия А серияси афсоналари терма жамоаси: 1.Кристиан Аббьяти, 2.Винсен Кандела, 6.Алдаир, 7.Людовик Жюли, 8.Анжело Карбоне, 10.Жижи Ди Бьяджо, 11.Альберто Жилардиньо, 14.Дарио Шимич, 15.Винченцо Яквинта, 27.Сержиньо, 81.Кристиан Заккардо
Захира: 5.Сезария Эдуардо, 9.Даниэле Массаро, 18.Марек Янкуловски, 26.Кристиан Зенони, 33.Робсон Толедо Мачадо, 77.Лука Антонини
Бош мураббий: Мауро Тавола


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Ўзбекистон фахрийлари Италия фахрийлари устидан ғалаба қозонди.


60+1. Тожиев гол уролмаганига, Тўхтамирзаевнинг машҳур ибораси янгради: "Бундай вазиятдан гол уролмасликнинг ўзи маҳорат"

60. Ҳайдаров, Гейнрих, Аҳмедов ўрнига Фарҳод Тожиев, Носир Отақўзиев, Шуҳрат Мирхолдиршоев майдонга туширилди.

59. Италияликлар фаоллашди. Яна бир стандарт юзага келди.

58. Тезкор қарши ҳужумда мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

57. Зарба! Меҳмонларнинг зарбаси бизникиларга тегиб, дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

56. Камолиддин Мурзоев Магдеев, Асқар Жадигеров Турсуновни алмаштирди.

55. Янкуловски чап оёқда заргарона пас берганди, зарба гол бўлганда чиройли чиқарди.

53. Гейнрих йиқилиб тушди, вазни унинг югуришига тўсқинлик қилди. Зиноне унга шифокорлик қилиб юборди.

50. Мачадо рақиб жарима майдонида йиқилди, Эрматов пенальти белгиламади.

48. Кандела ўрнига Эдуардо, Жепаров ўрнига Карпенко ўйинга қўшилди.

47. Жепаровдан гоооооооооооооооооооооол ва сальтооооооооооооооооооооооо!!!

45. Иккала жамоада ўзгаришлар: Кристиан Зенони Жилардиньони, Робсон Толедо Мачадо Ди Бьяджони алмаштирди. Александр Гейнрих Тожиев ўрнига майдонга тушди.

43. Италияда кетма-кет иккита вазият юзага келди. 

41. Ўзбекистонликларнинг ҳужуми бесамар якунланди.

38. Жепаров окулистга кўриниши керак шекилли, Сервер бўш дарвозага яна аниқ зарба беролмади. 

37. Жепаров ўз услубида чап оёқда айланма зарба йўллади, тўп дарвозага киришни истамасдан аразлаб кетди.

36. Ажойиб комбинацион ҳужум натижасида италиялик футболчининг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

34. Ўзбекистон таркибида уч ўзгариш: Қутибоев ўрнига Зайниддин Тожиев, Кападзе ўрнига Элдор Магдеев, Алиқулов ўрнига Анвар Ғофуров майдонга тушди.

33. Санжар Турсунов Аббьяти билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, унинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

31. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Қутибоев дарвозабоннинг устидан чиройли тарзда тўпни ошириб қўйган ҳолда ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда Равшан Эрматов учрашувни бошқариб боради. Тайм бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Тайм 30 минутдан давом этади.

30. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Яквинта дублга эришди. Паслар орқали ҳужумчи жарима майдонига кириб борди ҳамда дарвозанинг пастки бурчагини нишонга олди.

29. Бугало ўрнига Нестеров майдонга тушди.

26. Закарди қанотдан оширилган тўпга оёғини кўтаролмади, қорин халақит берди.

25. Солиев ўрнига Қутибоев майдонга тушди. 

24. Сержиньо ва Жюли захирага олинди, Янкуловски ва Антонини ўйинга қўшилди.

Биринчи бўлимни Бобур Ҳайдаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда.

20. Закарди сал қолмаса тезкор жавоб қайтарарди.

19. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Санжар Турсунов ҳисобни тенглагштирди. Турсунов чап қанотдан чиройли тарзда итальян посбонини доғда қолдирди.


18. Аббьяти бирорта зарбани ўтказиб юбормаяпти. Шу ёшда ҳам терма жамоамиз дарвозабонларига мастер-класс ўтиб бермоқда.

17. Ўзбекистон таркибида ўзгаришлар: Карпенко, Иномов, Суюнов захирага олинди, Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Акмал Шораҳмедов майдонга тушмоқда.

15. Яквинта яна бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, Бугало тўпга чиқиб келди.

14. Аҳмедовнинг ўнг қанотдан узатмасини Солиев тўхтата олмади. Қаричилик.

13. Жепаров рақиб дарвозасининг ўрнига Тимур Кападзени нишонга олди.

12. Кападзенинг оширмасига Жеррапов калла қўйди, кал бўлган Аббьяти вазиятни назорат остида сақламоқда.

11. Одил Аҳмедов чап оёқда ўз омадини синаб кўрди, яна ноаниқ.

10. Суюнов чап оёқда кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ. Илҳом Суюновнинг оёғидан кучи кетмаган экан ҳалиям.

8. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Яквинта ҳисобни очмоқда. Ҳужумчи ўнг оёқда дарвоза тўққизлигини нишонга олди.

7. Анвар Солиев бош билан рақиб дарвозасини нишонга олиб кўрди, аниқлик етишмади.

5. Яквинта Бугало билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ҳамда зарба йўллади, Павел оёқлари билан тўпни қайтарди.

3. Одил Аҳмедовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

2. Италияликлар чап қанотдан ҳужум уюштирди. Сержиньонинг узатмасини Бугало эгаллаб олди.

1. Учрашувни италияликлар бошлаб беришди.


Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда

Италия давлат мадҳияси янграмоқда.

Учрашувни стадиондан Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб боради.

Паоло Берлускони ҳам "Пахтакор" майдонига ташри

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика