Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъло кайфиятда йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ News

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъло кайфиятда йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон футзал терма жамоаси 22 март кунидан эътиборан Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз йиғини 7 апрелга қадар давом этади. Бу орада вакилларимиз 29 ва 30 март кунлари Қирғиз Республикаси терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилади. Ҳар иккала баҳс "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилади. Футзал терма жамоамиз айни пайтда машғулотларни "Бунёдкор" академиясига қарашли залда ўтказишмоқда. 26 мартдан эса машғулотлар "Юнусобод"га кўчади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси йиғинига чақирилган ўйинчилар:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев ("Каспий", Қозоғистон), Аббос Элмуродов ("Хуахин-Жиззах"), Бекали Абдураҳмонов ("Қизилқум").

Футболчилар: Ихтиёр Ропиев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Элбек Тўлқинов (барчаси "Хуахин-Жиззах"), Машраб Одилов, Акбар Усмонов (иккиси "Локомотив"), Шаҳрам Фахриддинов, Далер Эшонқулов, Қосимжон Сафаров (барчаси "Динамо"), Аслбек Исроилов, Ҳайрулла Солихов ("Бунёдкор"), Музаффар Аҳаджонов, Давлат Ибрагимов (иккиси ҳам АГМК).

Футзалчиларимизнинг кечаги машғулотларига ташриф буюрдик. Унда чақирилган ўйинчилардан Хушнур Эркинов ("Хуахин-Жиззах") жароҳат сабаб иштирок этмаяпти. Дарвозабон Равшан Элибоев эса Қозоғистонда 2-3 апрель кунлари чемпионат ўйинлари борлиги сабаб йиғинга кечроқ қўшилади. Қолганлар соппа-соғ ва тўлиқ шуғулланишмоқда. Ўзбекистон футзал терма жамоасининг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов


Ўзбекистон футзал терма жамоасининг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика