Latest news

19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  1 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  2 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4

Ўзбекистон - Эрон учрашуви олдидан тахминий таркибимиз ҳақида — Шаҳбоз Беғамов News

Ўзбекистон - Эрон учрашуви олдидан тахминий таркибимиз ҳақида — Шаҳбоз Беғамов

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов бугунги Ўзбекистон - Эрон учрашувидан олдин таркибимиз қандай кўриниш олиши мумкинлигини таҳлил ва тахмин қилиб кўрди.

Эктор Купер Эрон билан бўлажак баҳсда тактик ўзгаришларга қўл урмаса керак. Яъни, жамоа бугун ҳам аввалги беллашувда бўлгани каби 4-2-3-1 схемасидан фойдаланади. Купер Эронга қарши учрашувда Сурия билан бўлган баҳсда иштирок этмаган етакчилар, легионерлар ва маҳаллий футболчиларни майдонга тушириши деярли аниқ. Фақатгина ҳимоя марказида Анзур Исмоилов яна ўйнаш эҳтимоли мавжуд. Исмоилов ҳар иккала учрашувда ҳам тушиши тахмин қилаётганимга сабаб, жамоада айни пайтда марказий ҳимоячилар танқислиги мавжуд. Аниқроғи, йиғинга таклиф этилган Шерзод Аъзамов жароҳати боис терма жамоа лагерини тарк этганди. Шу боисдан ҳам ўтган учрашувда майдонга тушмаган Ислом Тўхтахўжаев Кримецни алмаштириши мумкин. Аммо Исмоиловни алмаштирадиган ҳимоячи айни пайтда таркибда мавжуд эмас. Мурод Холмуҳаммедовни эса Купер ҳимоя марказида синаб кўришга таваккал қилиш эҳтимоли нисбатан анча камроқ.

Шунингдек, ҳужумчи ортида кўпчилик яна Сардор Рашидовни кўришни тахмин қилмоқда. Аммо Купер бошқаларга имкон бериш мақсадида бу нуқтада ҳам бошқа футболчини синаб кўриши мумкин. Шу боисдан ҳам Рашидовни ўрнига бугун Сардор Мирзаевни кўришимизни тахмин қиляпман. Чунки Сурияга қарши учрашувда айнан Мирзаев Рашидов майдонни тарк этганидан сўнг ҳужумчи ортида ҳаракат қилганди. Бу нуқта аслида Мирзаев учун бегона эмас. Фаолиятининг дастлабки йилларида Мирзаев "Нефтчи"да ва ҳозирда "Локомотив"да ҳам баъзи пайтлари айнан ҳужумчи ортида ўйнаганига гувоҳ бўлганмиз.



Дарвозада катта эҳтимол "Пахтакор" вакили Элдорбек Суюнов туради. Ўнг қанот ҳимоямизда эса аслида чап қанот вакили саналган Фарруҳ Сайфиевни кўришимиз мумкин. Муҳаммадиевнинг жароҳати боис унинг ўрнига йиғинга чақирилган Мурод Холмуҳаммедов ҳам нуқтада ўйнаш эҳтимоли йўқ эмас. Аммо машғулотларда кўпгина ҳолларда Шораҳмедовга алтернатив сифатида айнан Сайфиев ўйнаганини ҳисобда олиб, Купер бугунги баҳсда асосий таркибда айнан Фарруҳни синаб кўришини тахмин қиляпман. Сайфиев "Пахтакор"да ҳам ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган пайтлари бўлди. Демоқчи бўлганим, Сайфиев учун қанотни алмаштириш янгилик эмас. Чап қанот масаласи аниқ. Ўтган баҳсда Олег Зотеевга имкон берилди, бугун эса Денисов бошланғич таркибдан ўрин олишига шубҳа йўқ.

Таянч ярим ҳимоясида эса Аҳмедов ва Козак жуфтлиги ўйнаш эҳтимоли мавжуд. Купер бугун ўтган учрашувда майдонга тушмаган футболчиларни текшириб, кўриб олишни истайди. Шукуров, Собирхўжаев ва Иброҳимов ўтган баҳсда майдонга тушишди. Айни пайтда ўйнамаган футболчилар орасида айнан Козак ва Аҳмедов шу нуқта вакиллари ҳисобланишади. Гарчи Козак охирги йиллари "Пахтакор"да чап қанот ҳимоясида ўйнаётган бўлишига қарамасдан, аслида унинг асосий нуқтаси майдон маркази саналади. Шунингдек, терма жамоамизнинг чап қанот ҳимоясида катта рақобат туфайли Козакни бу нуқтада ўйнатишга ёки синаб кўришга ҳожат йўқ.

Ҳужумкор қанот вингерлари сифатида бугунги баҳсда Санжар Турсунов, Шоҳруҳ Гадоев ва Сурия билан ўйинда кам муддат ўйнаган Элдор Шомуродовга имкон тақдим этилади. Ўнг қанотда Санжар Турсунов ўйнаш эҳтимоли юқори. Қарама-қарши қанотда эса Шомуродов вингер сифатида катта эҳтимол ўйинни бошланғич таркибда бошлайди. Шоҳруҳ Гадоев иккинчи бўлимда Шомуродовни алмаштириши мумкин.

Номинал ҳужумчи сифатида эса Игорь Сергеев бугунги баҳсни асосий таркибда бошлашини тахмин қиляпман. Сабаби, ўтган баҳсда Иван Нагаевга имконият тақдим этилди, Темурхўжа Абдухолиқов эса захирадан туширилди. Бикмаевни эса вингер сифатида асосий таркибда майдонга туширилганди. Ҳужумчилардан фақатгина Игорь Сергеев Сурия билан ўйинда майдонга тушмади. Шу жиҳатни эътиборга олган ҳолда ва эронлик ҳимоячиларни ҳаводаги курашда енгиш эътибори билан Купер Игорни бугун майдонга туширишига шубҳа йўқ.

Сурия билан ўйин қайдномасидан беш нафар футболчи тушиб қолганди. Сабабики, қайдномадан 23 нафар футболчи ўрин олиши мумкин. Санжар Турсунов ва Шоҳруҳ Гадоев терма жамоа йиғинига 7 сентябрь куни қўшилгани боис улар автоматик равишда қайдномадан ўрин олишмаганди. Шунингдек, ўтган учрашувда йиғиндаги мавжуд футболчилардан Мурод Зуҳуров, Виталий Денисов ва Владимир Козак қайдномадан тушиб қолишганди. Бугунги баҳсда ҳам ўйин қайдномасига 23 нафар ўйинчи киритилади ва табиийки ундан 5 футболчи тушиб қолади. Катта эҳтимол бу футболчилар Санжар Қувватов/Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов, Ҳусниддин Ғофуров ва Иван Нагаев бўлиши мумкин.

Бу шунчаки мавжуд вазият ҳамда машғулотлардан келиб чиқиб билдирилган фикрлар ва тахминий таркиб. Амалда буларнинг қанчалик тўғри ёки нотўғри бўлишини ўйин кўрсатади.



Очиғи, бу ўртоқлик учрашувида натижанинг катта аҳамияти йўқ. Муҳими, Купер учун ҳар бир ўйин керакли хулосаларни ва камчиликларимизни кўрсатиб берса бўлгани. Жаноб Купер бизга жамоавий ўйин борасида муаммолар борлигини ва айнан шу жиҳат бўйича ишлаётганини алоҳида таъкидлади. Яъни, Купер ҳимояни мустаҳкамлаган ҳолда жамоавий ўйинни йўлга қўймоқчи. Шу билан биргаликда футболчилар билан ўзаро танишув жараёнини ҳам ўтказмоқда. Уларни шахс сифатида таниб улгурган, аммо футболчиларимиз майдонда қандай салоҳият ва имкониятларга эга эканлигини билиши учун вақт ҳамда шу каби ўйинлар керак.

Ўзбекистон терма жамоасининг тахминий таркиби (4-2-3-1):
Элдорбек Суюнов — Фарруҳ Сайфиев, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов - Владимир Козак, Одил Аҳмедов - Санжар Турсунов, Сардор Мирзаев, Элдор Шомуродов - Игорь Сергеев.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика