Latest news

08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  0 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  5 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  5 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  0 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  3 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  8 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  8 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  14

Ўзбекистон аёллар термаси устози Мидори Ҳонда: "Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз" News

Ўзбекистон аёллар термаси устози Мидори Ҳонда: "Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз"

Париж-2024 Олимпия ўйинларининг аёллар футболи бўйича Осиё минтақаси саралаш босқичи олдидан Ўзбекистон терма жамоаси устози Мидори Ҳонда ва ҳужумчи Камила Зарипова иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон аёллар термаси бош мураббийи Мидори Ҳонда фикрлари билан ўртоқлашди.

Саралаш босқичи ҳақида

- Биз бу ўйинларга қадар бир йил мобайнида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик. Ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Умуман олганда, бу босқичга етарлича тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман. 

Рақиблар ҳақида

- Рақибларимизни ўрганиб бордик ва футболчиларга улар ҳақида маълумотлар бериб келдик. Хорижда тажрибали жамоаларга қарши ўйин ўтказдик. Доимий равишда ўйинимизни таҳлил қилиб бордик. Бу ўйинлар бизга мазкур босқичда ёрдам беради. 

Рақибларимизни кучсиз ҳисобламаймиз. Менда рақибни менсимаслик, деган тушунча йўқ. Хусусан, қизларимиз ҳам бундай фикрда эмас. Улар бу ўйинларда рақибларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушадилар. 

Таркиб ҳақида

- Бизда йўқотишлар йўқ. Жароҳат олганлар ҳам секин-асталик билан таркибга қайтмоқда. Ўйинларга тайёрмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни қизларимизни қўллаб-қувватлаш ва мотивация бериш учун учрашувларга таклиф қилиб қоламан.   


Сўнгра терма ҳужумчиси Камила Зарипова фикрлари билан бўлишди.

Саралаш босқичи ҳақида

- Мураббий айтганидек, саралаш босқичига қадар биз етарли тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Хорижда ҳам ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик ва кўплаб кучли жамоаларга қарши ўйнадик. 

Жамоанинг ички муҳити ҳақида гапирсам, ҳаммаси яхши ҳолатда. Биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳаракат қилмоқдамиз. Барча ўйинларда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.


Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичи "А" гуруҳидан ўрин учрашувларга Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда. Баҳслар 5, 8 ҳамда 11 апрель кунлари бўлиб ўтади.


5 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Бутан 

"Пахтакор" стадиони


8 апрель | 17:00

Тимор Лесте – Ўзбекистон

"Пахтакор" стадиони


11 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Иордания 

"Пахтакор" стадиони

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика