Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси япониялик мураббий бошчилигида йиғинга киришди News

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси япониялик мураббий бошчилигида йиғинга киришди

Мамлакатимизда аёллар футболини янги даражага олиб чиқиш учун навбатдаги қадам ташланди.

Ўзбекистон аёллар ТЖга хорижлик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди

Бугундан эътиборан Ўзбекистон аёллар терма жамоасида япониялик мураббий - Мидори Ҳонда иш бошлади. Шу куннинг ўзидаёқ хорижлик мутахассис бошчилигида вакилларимиз йиғинга киришишди. "Чиғатой" майдонида бўлиб ўтган илк машғулот кўтаринки руҳиятда бошланди. Футболчилар дастлаб кайфиятни кўтарувчи машқларни мураббий билан биргаликда бажаришди. Мидори Ҳонда машғулот олдидан ўзининг илк таассуротлари билан ўртоқлашди. 


- Ўзбекистон аёллар терма жамоасида ишни дастлаб нимадан бошлаяпсиз? 

- Биринчи ўринда энг муҳими шуки, аёллар терма жамоасида футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи. Яъни ўйинчи олдиндаги учрашувни юта олишига ўзини ишонтира олиши керак. Иккинчидан - менталитет.  

- Янги иш жойингизни қай даражада ўргандингиз ва бўлғусида нимага эътибор бермоқчисиз? Услубингиз қандай?

- Аввало тўпни ўзимизда яхши назорат қила олишимиз зарур. Мақсадимиз олимпия ўйинларига чиқиш. Футболчи қилаётган ишини севиши даркор. 

- Ҳали катта ютуқларни қўлга киритмаган жамоада совринлар сари илк қадам қандай бўлади?

- Менинг тактикамда юқорида айтганимдек асосий нарса тўпни узоқ вақт ўзимизда ушлаб туриш. Шунчаки рақибга бериб юбориш нотўғри. Тўпни меники, деб ўйлашни ўргатмоқчиман. 

- Мақсадингиз қандай?

- Мен японман, жамоам эса ўзбек. Шу боис ўзбекистонлик аёллар билан алоқани мустаҳамлаб олишни режалаштирганман. Мамлакатда аёллар футболини ривжолантириш мақсадларимдан бири ҳисобланади. 



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика