Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронга қарши камбэк қайд этди
12 jul 2024 16:00
News
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронга қарши камбэк қайд этди
Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси бугун турнирдаги юришини Эронга қарши баҳс билан бошлади. Унда вакилаларимиз 7:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, учрашув давомида эронликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишган эди.
Мусобақада мезбонлар Хитой ва Ўзбекистондан ташқари, Эрон ҳамда Вьетнам терма жамоалари ҳам иштирок этишмоқда.
"CFA International Women's Futsal Tournament Lanzhou 2024"
Эрон - Ўзбекистон 5:7
Ўзбекистон (биринчи бешлик): Нуруллаева, Турдибоева, Қудратова, Шойимова, Амирова.
Захира: Бахтиёрова, Карачик, Дадабоева, Воҳидова, Назарова, Асқарова, Сафина, Валиҳонова.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси иккинчи ўйинни эртага Хитойга қарши, учинчи баҳсни эса 15 июль куни Вьетнамга қарши ўтказади.
Similar news
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments