Latest news

19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  34 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  4 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  10 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

Ўзбек футболида пойдеворсиз суперклуб яратмоқчи бўлаётган Суперлига клублари News

Ўзбек футболида пойдеворсиз суперклуб яратмоқчи бўлаётган Суперлига клублари

Кеча бўлиб ўтган йиғилишда Абдусалом Азизов ЎФА қошида фаолият юритаётган инспекция бўлимига, ҳар ойда бир маротаба ПФЛ Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг футбол мактабларини фаолиятларини назорат қилиши кераклиги бўйича топшириқ берди.

Бугунги кунда ПФЛ Суперлигасида 14та жамоа мавжуд. Шулардан қайси бирида профессионал тарзда футбол мактабларининг тизими йўлга қўйилган? Улар қаторига Суперлигага давогар, собиқ лига вакилларини ҳам қўшамиз ва оддий саволга, оддий жавобни берамиз.


Футбол академиялари бор ва ишлаётган клублар:

1. Пахтакор

2. Бунёдкор

3. Насаф

4. Металлург

Футбол мактаби мавжуд ва ишлаётган клуб:

1. Локомотив


Футбол академияси мавжуд ва ишлашдан тўхтаган клуб:

1. Машъал


Футбол мактаблари мавжуд амммо унга аҳамият бермайдиган клублар:

1. Андижон

2. АГМК

3. Бухоро 

4. Динамо

5. Нефтчи

6. Навбаҳор

7. Сўғдиёна

8. Сурхон

9. Қўқон-1912

10. Қизиқлум


Футбол академияси мавжуд бўлмаган клублар:

1. Андижон

2. АГМК

3. Бухоро

4. Динамо

5. Нефтчи

6. Навбаҳор

7. Сўғдиёна

8. Сурхон

9. Қўқон-1912

10. Қизиқлум

11. Турон

12. Локомотив


Футбол академиясини бунёд этаётган клуб:

1. Турон


Футбол академиясини бунёд этмоқчи бўлган клуб:

1. Локомотив


Футбол академияси билан мактабини фарқи катта. Академияда истеъдодли футболчилар учун барча шароитлар яратилади. Иссиқ овқат ва ётоқ билан таъминланади. Мактабда эса тарбияланувчи уйдан машғулотларга келиб қатнайди.


Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари учун ҳеч қандай наф бермаётган бу каби клублар қачон ўзига келади? Кеча ЎФА раҳбари битта гапни тўғри айтди: Клубда мураббий ҳамма ишни ҳал қилади. Клубнинг эгаси ҳам, бошқаси ҳам бош мураббий бўлиб қоляпти.


Умид қиламиз, юқоридаги мавзуга ЎФА инспекцияси жиддий ёндошади ва клубларда кузатилаётган юқоридаги оғриқли нуқтага даво бўлади.


Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика