Latest news

23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  2 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  6 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  11 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  77 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  3 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3

Ўз дубли орқали жамоасига муҳим ғалаба келтирган ҳужумчи, 10 га яқин сейв амалга оширган дарвозабон — Суперлигада 8-тур лауреатлари News

Ўз дубли орқали жамоасига муҳим ғалаба келтирган ҳужумчи, 10 га яқин сейв амалга оширган дарвозабон — Суперлигада 8-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" посбони Раҳимжон Давронов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Яйпанликлар дарвозабони ортда қолган турда кўплаб сейвларни амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Маҳоратли футболчи фаол ҳаракатлари эвазига "Металлург" билан ўйинни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони бўлди.


"Нефтчи" ҳужумчиси Тома Табатадзе "Championat.asia" талқинида 8-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган Тома Табатадзе "Насаф" билан ўйинда 2 та стандарт вазиятдан моҳирона равишда фойдаланди. Пенальтини тепишда совуққон ҳаракат қилган грузиялик легионер жарима зарбасини ҳам қойилмақом ижро қилди ва жамоасининг ғалабасида бош қаҳрамонга айланди (2:1). Шу билан бирга, Суперлигадаги голлари сонини 6 тага етказиб олди.


"Андижон" ҳужумчиси Рубин Хебайнинг "Пахтакор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 8-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

"Андижон" легионери "Пахтакор" билан учрашувда чамаси 20 метрдан зарба йўллаб, Санжар Қувватовни қийин аҳволда қолдирди ва ҳисобни тенглаштирди.


"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко "Championat.asia" талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Фарғоналиклар ушбу турда ўз уйида "Насаф"ни мағлубиятга учратишди (2:1). Жамоа устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлди. 

Умуман олганда, "Нефтчи" биринчи даврани 3-ўринда тугатишида Левченконинг ўрни беқиёс.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика