Latest news

08:36Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди  0 08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  8 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  3 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  7 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  22 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  3 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  10 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  18 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  2 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  9 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  6 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29

Ўз дубли орқали жамоасига муҳим ғалаба келтирган ҳужумчи, 10 га яқин сейв амалга оширган дарвозабон — Суперлигада 8-тур лауреатлари News

Ўз дубли орқали жамоасига муҳим ғалаба келтирган ҳужумчи, 10 га яқин сейв амалга оширган дарвозабон — Суперлигада 8-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Турон" посбони Раҳимжон Давронов "Championat.asia" сайти талқинига кўра 8-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Яйпанликлар дарвозабони ортда қолган турда кўплаб сейвларни амалга ошириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Маҳоратли футболчи фаол ҳаракатлари эвазига "Металлург" билан ўйинни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони бўлди.


"Нефтчи" ҳужумчиси Тома Табатадзе "Championat.asia" талқинида 8-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган Тома Табатадзе "Насаф" билан ўйинда 2 та стандарт вазиятдан моҳирона равишда фойдаланди. Пенальтини тепишда совуққон ҳаракат қилган грузиялик легионер жарима зарбасини ҳам қойилмақом ижро қилди ва жамоасининг ғалабасида бош қаҳрамонга айланди (2:1). Шу билан бирга, Суперлигадаги голлари сонини 6 тага етказиб олди.


"Андижон" ҳужумчиси Рубин Хебайнинг "Пахтакор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 8-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

"Андижон" легионери "Пахтакор" билан учрашувда чамаси 20 метрдан зарба йўллаб, Санжар Қувватовни қийин аҳволда қолдирди ва ҳисобни тенглаштирди.


"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко "Championat.asia" талқинига кўра 8-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Фарғоналиклар ушбу турда ўз уйида "Насаф"ни мағлубиятга учратишди (2:1). Жамоа устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлди. 

Умуман олганда, "Нефтчи" биринчи даврани 3-ўринда тугатишида Левченконинг ўрни беқиёс.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика