Latest news

11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  0 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  8 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  14 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0

"Ўйлайманки, "Пахтакор"га қарши баҳсда керакли натижага эриша оламиз" – "Металлург" "снайпери" Дамир Темиров News

"Ўйлайманки, "Пахтакор"га қарши баҳсда керакли натижага эриша оламиз" – "Металлург" "снайпери" Дамир Темиров

"Металлург" сафида биринчи даврада энг кўп гол урган футболчи ким деб ўйлайсиз?

Бугунги кунда ярим ҳимоячиларнинг тўпурар бўлиши одатий ҳол бўлиб қолди. "Металлург"да тўп тепаётган ярим ҳимоячи Дамир Темировни бунга мисол сифатида кўрсата оламиз. Мавсумнинг дастлабки қисмида жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилган футболчи қимматли очколарни олиб берди. Суперлигада 3 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та, умумий ҳисобда рақиблар дарвозасига 5та тўп киритди. "Металлург" Суперлигада 12 та учрашувда 7 та гол урган бўлса, шуларнинг 3 таси Дамир Темировга тегишли бўлди. Олдинда "Пахтакор"га қарши қолдирилган учрашув ҳам бор. Балки у ўзини ҳужумда синаб кўрар? У сайтимизга берган интервьюсида бу ҳақда тўхталиб ўтди. 

- "Металлург" "Локомотив" билан қийин учрашув ўтказди. Умуман олганда, жамоа рақибларидан уч очко олишга қийналмоқда. 12 та учрашувда 2 та ғалаба, 7 та дуранг, 3 та мағлубият...

- Жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Жамоалар бир-бирига муносиб қаршилик кўрсатди. Қисқаси, 6 очколик ўйинда 1 очко олдик. "Металлург" учун бу дуранг мағлубиятга тенг. 

- "Пахтакор" билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Рақиб ким бўлса ҳам, ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бундай иқлимдаги учрашувлардан сўнг тезроқ тикланишимиз керак. Барчаси яхши кетяпти. Ўйлайманки, керакли натижага эриша оламиз. 

- Ўзингизни соф ҳужумчи сифатида синаб кўриш пайти келмадими?

- Бундай ниятим йўқ. Мураббий ҳужум чизиғига қўйса, ўйнашга мажбур бўламан. Аммо бу чизиқда мендан самара камроқ чиқса керак. 

- Биринчи даврадаги натижалар таркиб ва яратилган шароитларга мосми?

- Албатта, натижаларимиз қониқарли эмас. Биз ғалаба сари интилмоқдамиз. Машғулотларда ишлаяпмиз. Натижа эса Худодан. 

- Ўйин давомида жуда кам вазиятлар яратилмоқда. Голлар ҳам кам. Мураббий футболчилардан нимани талаб қиляпти? Футболчилар мураббини қанчалик тушунишмоқда?

- Камчиликларимизни биламиз. Шунинг устида ишлаяпмиз. Тўғри йўлдамиз, ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак. Ишонаманки, ёруғ кунлар ҳали олдинда. Мураббийга келсак, у биздан профессионал бўлишимизни талаб қилмоқда.

- Иккинчи даврада нимани ўзгартириш керак деб ўйлайсиз?

- Мен бор эътиборимни ўз ишимга қаратганман. Қолганини раҳбарият ва мураббийлар штаби ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Металлург" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги 5-турнинг қолдирилган ўйини эртага Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Абдулазиз Искандаров 

"Металлург"даги "снайпер" ҳақида

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика