Latest news

22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  6 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  2

Ўйинолди матбуот анжумани. Эктор Купер: "Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳеч қандай сири йўқ" News

Ўйинолди матбуот анжумани. Эктор Купер: "Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳеч қандай сири йўқ"

Фаластин - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Эктор Купер ва Фарруҳ Сайфиев иштирок этди.

- Биринчи ўйин ҳар доим муҳим. Биз стартни ижобий бошлашга ҳаракат қиламиз. Бу ерга уч очкони қўлга киритиш мақсадида келганмиз. Ўйлайманки, бўлажак учрашувга етарли даражада тайёргарлик кўрдик. Барча рақибларни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим керак, биз ҳар бир баҳсда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. Эртага энг аввало ўз ўйинимизни ўйлаган ҳолда ҳаракат қиламиз, - деди Эктор Купер.

"Биз Фаластиннинг охирги ўйинларини кўрдик ва бу жамоа яхши таасурот қолдирди. Лекин эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Фарруҳ Сайфиев.




- Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Энг аввало ишонч бўлиши керак ва мана шу ишонч бизда бор. Энг асосийси бизда мақсад бор. Ўзбекистон терма жамоаси шу пайтгача жаҳон чемпионатига чиқмган. Нега энди бу сафар ҳам чиқмаслиги керак? Биз ҳаракат қилсак албатта мақсадга эришамиз. Футболда ҳамма нарсанинг имконияти бор.



- Фаластинни айнан қайси жиҳатлар бўйича кучли деб ҳисоблайсиз?

Фарруҳ Сайфиев: - Фаластин терма жамоасининг охирги ўйинларини кўриб шундай тасаввурга бордик. Бу жамоа Ғарбий Осиё чемпионатида Сурияни 4:3 ҳисобида мағлуб этди, Ливан билан ҳам жуда яхши ўйин ўтказди. Шунингдек, Фаластин Осиё Кубогида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Гарчи Австралия билан кечган баҳсда йирик 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса-да, ўйин томонлама яхши таассурот қолдирганди.



- Ўзбекистон терма жамоаси аввалги сафар жаҳон чемпионатига чиқишига оз қолганди. Нима деб ўйлайсиз, қандай хатолар юзага келдиғю ва энди ўша хатоларни тўрилаш учун нима қилмоқчисиз? (фаластинлик мухбир саволи)
- Биласизми, аввалги саралашдаги хатолар ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мендан олдин терма жамоани бошқарган мураббига нисбатан ҳурмастиизлик бўлади. Мен ҳеч кимнинг хатолари ҳақида гапирмайман, фақат ўз ишимни муҳоакама қиламан. Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳеч қандай сири йўқ, бунга фақат меҳнат орқали эришса бўлади. Биз ҳар томонлама ишлашимиз керак. Шунингдек, рақибларни ҳурмат қилган ҳамманинг кучига муносиб баҳо бериш керак.




Толибжон Қосимов, Рамаллоҳ шаҳридан махсус


Rating: +82   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика