Latest news

18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  14 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  27 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди News

Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди

Миллатлар лигасида содир бўлган воқеа юзасидан УЕФА қарор чиқарди.

Косово терма жамоаси футболчилари Руминияга қарши Миллатлар лигаси баҳси вақтида майдонни тарк этганди. Воқеа асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалар пайтида содир бўлганди. Косово ва Руминия терма жамоаси футболчилари ўртасидаги жанжалдан сўнг мухлислар "Сербия, Сербия!" деб бақириб, майдонга буюмлар ота бошлашганди. Косово футболчилари руминиялик мухлисларнинг ўзини тутишидан норози эканликларини айтиб, майдонни тарк этишганди. 

УЕФА бу иш учун Косово терма жамоаси 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзишга қарор қилди ва жамоани 6 минг евро жаримага тортди. Руминия футбол федерацияси эса мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб 128 минг евро жаримага тортилди. Руминия мухлислари стадионда таҳқирловчи қўшиқлар куйлаш, майдонга буюмлар улоқтириш, пиротехника воситаларидан фойдаланиш ва яна бир қатор ҳуқуқбузарликларда айбланди. 

Бундан ташқари, Руминия терма жамоаси кейинги учрашувини мухлисларсиз ўтказади.

Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди

Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика