Latest news

21:22Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  9 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  0 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  4 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  17 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  10 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2

Отабек Нарзуллаев: “Динамо”нинг таклифи мен учун қизиқарли туюлди” News

Отабек Нарзуллаев: “Динамо”нинг таклифи мен учун қизиқарли туюлди”

Сўнгги йилларни “Шўртан” жамоасида ўтказиб келаётган Отабек Нарзуллаев куни-кеча ғузорликлар билан хайрлашди.

Тажрибали футболчи кейинги фаолиятини “Динамо”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Нарзуллаевнинг ўзи билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни таъкидлади.

- “Шўртан” билан хайрлашганим рост. Жамоани ўз ихтиёрим билан тарк этдим. Чунки “Динамо”дан чорлов бўлди ва бу мен учун қизиқарли туюлди. Самарқандликлар устози Даврон ака Файзиев билан муносабатларимиз яхши. У киши менга ишонч билдириб, жамоасида кўришни истаётганини билдирди. Қолаваерса “Динамо”даги шароитлар ижобий томонга ўзгарган. Жамоанинг олдига аниқ вазифа қўйилган. Яъни мавсумнинг қолган қисмида Суперлига йўлланмаси учун курашамиз. Тўғри, бу борада имкониятларимиз у қадар зўр эмас. Лекин ҳар бир учрашувда ғалаба учун чиқамиз.

- “Шўртан”ни олдига йил бошида кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилганди. Аммо шунга монанд шароит яратиб берилмагач, натижалар ҳам ўхшамади. Яширишни кераги йўқ, маълум муддат ойлик маошларни олмасдан юрдик. Яқинда молиявий масалалар ижобий томонга ҳал бўла бошлади. Раҳбарият яқин орада мен билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилишларини билдирди. Ғузор жамоасидаги фаолиятимдан нолимайман. У ерда ўзимни ҳар доим эркин ҳис қилганман. Ҳеч қандай муаммога дуч келмадим. Шунинг учун улар билан дўстона равишда хайрлашиб, насиб қилса кейинчалик ҳам бирга ҳамкорлик қилишимиз мумкинлигини билдирдим.

- Имиджимни ўзгартирганимнинг боиси – яқинда ўз майдонимизда қайсидир ўйиндан олдин йигитлар билан ўзаро баҳслашдик. Яъни ўша ўйинда гол ураман ва “Шўртан” ғалаба қозонади деб вада бергандим. Акс холда сочимни бутунлай олдириб юборишга рози эканлигимни билдирдим. Воқеалар ривожи мен учун салбий кўриниш олди. Шу боис сочимни бутунлай олдириб юборишга мажбур бўлдим (кулади) – дейди Отабек Нарзуллаев.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика