Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  3 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  19 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  9 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Отабек Исроилов: “Нефтчи”га қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман” News

Отабек Исроилов: “Нефтчи”га қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман”

Фарғоналик ҳужумчи Отабек Исроилов “Бухоро”да маълум муддат ўйнаб, яна қадрдон жамоасига қайтиб келди.

Кеча уни “Нефтчи” клуби раиси Тоҳир Кападзе кенг оммага таништирди. Фурсатдан фойдаланиб, Отабекни суҳбатга тортдик. 

- Бухоро”дан кетишингиз бу ўзингизни қарорингиз бўлдими ёки клубними?

- Ўзим истадим. “Бухоро”да Александр Мочинов ишлаётган пайтидаёқ кетиш ҳақида ўйлаб юргандим. Хатто Мочиновни олдига кириб, бу борада ундан руҳсат олмоқчи бўлиб, айтгандим. Тўғриси, йўлнинг узоқлиги ҳам жисмонан чарчатиб қўйди. 

- Давралар оралиғиди сизни кейин “Андижон” машғулотларида ҳам учратгандик. Аммо у ерда ҳам узоқ вақт қолмадингиз. Бизнингча бу “Нефтчи”дан таклиф тушгани билан боғлиқ бўлса керак. Фикримизга қўшиласизми?

- Ҳа, андижонликлар билан ҳам маълум муддат шуғулландим. Кейин эса Мурод Исмоилов мени “Нефтчи”га қайтишимни сўради ва ишонч билдираётганини таъкидлади. Олий таълим муассасасида таҳсил олишим муносабати билан имтиҳонларим бор эди. Шу боис Фарғонада ўйнашга қарор қилдим. Барибир “Нефтчи”га етмас экан.


- Эдгар Гесс ҳам сизнинг имкониятингизни яхши билади. Бизнингча у билан муносабатингиз ҳам кўнгилдагидек эди. Мураббий ўз жамоасида олиб қолиш учун харакат қилгандир. 

- Айтиб ўтганимдек, имтиҳонларим бор эди. Шу боис Эдгар Яковлевичга вазиятни тушунтирдим ва “Нефтчи”га қайтишга қарор қилдим. Бундан ҳозир жуда мамнунман. 

- Айни пайтдаги спорт формангиз қай даражада?

-Жуда зўр дея олмайман. Лекин идеал холатга чиқиш учун ҳар куни Мурод Музаффарович билан махсус дастур асосида кунига 2-3 маҳалдан ишлаяпмиз. Насиб қилса қўлимдан келганича “Нефтчи”га ёрдам бераман. Биласизми футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Яратган эгам омадизи бериб турса, голлар ўзи келаверади. Бунинг учун ўзим ҳам астойдил харакат қиламан. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика