Latest news

07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  0 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  6 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  14 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  175 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0

Отабек ҳам Кападзенинг хатосини такрорламаса бўлгани News

Отабек ҳам Кападзенинг хатосини такрорламаса бўлгани

Якунига етган мавсумнинг энг яхши футболчиларидан бири Отабек Шукуров "Бунёдкор"ни тарк этиб, БААнинг "Шаржа" клубига қўшилди.

Шукуров бу йил гарчи жамоаси билан совринларга эга чиқмаган бўлса-да, ўзи учун мавсумни яхши ўтказди. У ҳам клуби, ҳам терма жамоа сафида йўқолиб қолмади. "Локомотив" мураббийи Мирко Йеличич билан суҳбат қилганимда австралиялик мутахассис мавсумнинг энг яхши учта футболчиси қаторига Шукуровни ҳам қўшиб ўтганди.

Кейинчалик ЎФФ тақдирлаш маросимида ҳам Отабек топ учталикдан жой олди. Энг яхши футболчи деб Марат Бикмаев топилганини яхши биласиз. Мен Отабекни у "Машъал"да ўйнаб юрган кезларидан бери биламан. Чироқчилик йигит "Машъал" футбол мактаби мураббийи Дилшод Андаевнинг топилмаларидан бири. Мен "Машъал"да ишлаган кезлари Шукуров ҳали клуб академиясида ўқир ва асосан болалар ва иккинчи лига баҳсларида ўйнаб юрарди. Унга Дилшод Андаевнинг жуда катта меҳнати сингган, буни футболчининг ўзи ҳам рад этмаса керак. 

Муборакда тарбия топган ёш футболчи кейинчалик "Бунёдкор"га ўтиб ўзининг янада яхши савиясига чиқди. У Элдор Шомуродов билан биргаликда энди "Бунёдкор" ғалабаларига ҳисса қўша бошлади. "Бунёдкор" улар учун янги трамплин вазифасини бажарди. Отабек қисқа вақт ичида "Бунёдкор"нинг энг муҳим ўйинчиларидан бирига айлана олди. Лекин тўғрисини айтганда, унинг "Шаржа" клубига ўтиши мени жуда ҳайрон қолдирди. 

"Шаржа" клубида 2012 йил Тимур Кападзе ҳам ўйнаган. Кападзе кўп ўйнамаган, нари борса 9та ўйинда майдонга тушгандир. Кападзе БААдаги фаолиятини хато бўлган деб ҳисоблайди, чунки у аутсайдер клубга бориб қўшилади. Унинг айтишича, "Шаржа"да ўйнаган кезлари жамоага эътибор юқори бўлмаган, машғулотлар ҳам номига ўтказилган холос. Шу боис у вақтни беҳуда сарфлаб юргандан кўра тезда кетишни афзал билади ва Қозоғистоннинг "Актобе" клубига бориб қўшилади. 

Мана энди орадан беш йил ўтиб Тимур Кападзе изидан Отабек Шукуров ҳам айнан шу клубга йўл олди. Жамоа ҳамон ўша-ўша. 12та клуб орасида 9-ўринни эгаллаб турибди. Демак, аутсайдер. Лекин ҳозир машғулотларга бўлган эътибор кучайганми-йўқми, буни билмаймиз, яхшиси кейинроқ Отабек ўзидан сўраб олган маъқул. Факт шуки, "Шаржа" чемпионлик учун курашадиган жамоа эмас, "Бунёдкор" эса ҳар йили юқори ўринлар учун ўйнайдиган жамоа. 

Кападзе "Шаржа"га борганида 31 ёш эди, Отабек эса 22 ёшида бу жамоага ўтди. Бунинг ҳам фарқи бор албатта. Масалан айтишимиз мумкин, Кападзе ўшанда ёш бўлмаган, балки пул ишлаш учун боргандир деб. Лекин Отабек Шукуров ҳақида бундай дея оламизми? У энди-энди ўзимизда халққа танилиб келаётганди. У эндигина "Бунёдкор"нинг муқобил ўйинчиларидан бири бўла бошлаганди. 

Хабарда Отабек Шукуров эркин агент мақомида хорижга йўл олди дейилган. Мана шу жойи ҳам бирмунча саволларни келтириб чиқаради. Ахир "Бунёдкор"нинг унга қўшган ҳиссаси озмунчами. Шартномаси тугаса бемалол қўйиб юбораверса жамоанинг келажаги нима бўлади? Яна Отабекка ўхшаган футболчи етишиб чиқишини мураббийлар беш йил кутишадими? Майли, кетсин чет элга, лекин трансфер қилинса бошқа гап. 

"Бунёдкор"дан кетган Сардор Рашидов араб томонларда ярқ этиб кўзга ташланмади. Элдор Шомуродов тўғри "Ростов" захирасига михланди. Ҳисоблаб қарасак, 12та ўйинда майдонга тушибди, яна кўпи захирадан ва бирортаям гол урмаган. Араб, Россия клубларига бориб ўйнамагандан кўра ўзимизда юрган яхши эмасми деб ўйланиб қоласан киши. Энди Шукуровнинг тақдири нима бўлади? Ахир бу бола учун "Машъал" ва "Бунёдкор" қанча меҳнат қилган. Бу кетишда индамай яна бир истеъдоддан айрилиб қолмасак бўлгани.

Биз доим терма жамоа кучайсин, чемпионатимиз савияси ошсин деймиз. Лекин буни амалга ошириш учун баъзан яхши футболчиларни ўзимизда олиб қолишга тўғри келади. Эндиликда ПФЛ ҳадеб четдан келаётган легионерни шу бизга мосми, Суперлига савияси ошишига ёрдам бера оладими каби шартларни қўйиш баробарида четга кетаётган футболчиларни ҳам бу ўзи қаерга кетяпти, йўқолиб қолмасмикан маъносида ўз назоратига олса чакки бўлмасди.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика