Latest news

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  13 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  163 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Отабек Ғуломхўжаев: "Мексикалик футболчи???" News

Отабек Ғуломхўжаев: "Мексикалик футболчи???"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Авваламбор “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинни кўрдинглар, яхши ўтди, курашларга бой бўлди. Тўғриси, яхши ўйнаб туриб ютқазиш алам қилади. Уч очкони қўлдан чиқардик.

- Бугун икки хил футбол кўрдик. Биринчи бўлимда “Қизилқум” яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда эса “Андижон”. Бунинг сабаби нимада?

- Жамоамиз ўтган йилгидан кўра 90 фоизга янгиланди. Янги ўйинчилар келган, энди шаклланяпти. Балки мослашиш учун вақт керак бўлгандир. Лекин дастлабки 15 дақиқада ҳам тўпнинг назорати бизда эди. Белгиланган пенальти бироз бўлса-да, йигитларга таъсир қилди. Футболчилар саросимага тушишди. Иккинчи бўлимда анча ҳужумкор ўйин намойиш этдик. Йигитларга қўрқмасдан олдинга ўтишларини айтдик.

- Жасур Жалолиддиновнинг ўйинидан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Жасурнинг ҳозирги ҳолатини билганим учун айтаманки, у бугун 50 фоиз кучи билан ўйнади. Чунки маълум вақт жамоасиз, машғулотсиз қолиб кетди. Тўғри, индивидуал тарзда шуғулланди. Аммо жамоамизга қўшилганига бугунги ўйинни ҳам ҳисобласак бор-йўғи беш кун бўлди. Унинг индивидуал маҳоратини ҳамма билади. Боя айтганимдек, 50 фоиз кучи билан тўп тепди. Аммо Жалолиддинов ҳали чемпионатда ўз сўзини айтади.

- Яқинда жамоага мексикалик футболчининг келиб қўшилиши ҳақида хабар чиқди. Эртага Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Мексикалик футболчини "Андижон"да кўрамизми?
- Тўғриси бу маълумотни сизлардан эшитмоқдаман. Лекин сизлар билгунингизгача ҳам шундай гаплар юрганди. Ҳозир бу борада аниқ фикр билдира олмайман. Барчасини клуб спорт директоридан сўраб кўришим керак.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика