Latest news

11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  0 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  1 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  12 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  15 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   11 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳожимат Эркинов легионер бўлишга тайёр эди" News

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳожимат Эркинов легионер бўлишга тайёр эди"

Яқинда юртимиз яшил майдонлари мезбонлик қилган U-23 Осиё Кубогида ажойиб ўйинлар кўрсатган Ҳожимат Эркинов легионерга айланмоқда.

21 ёшли вингер фаолиятини Москванинг "Торпедо" жамоасида давом эттиради. Бу борада эксперт сифатида ёшлар мураббийи Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Йигитларни ўзига ҳам айтдим. Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этишди. Париж Олимпиадасига тайёрланаётган жамоа Осиё Кубоги орқали катта тажриба орттирди. Ҳожимат Эркинов, Ҳусайн Норчаев, Жасур Жалолиддиновга президентимизнинг берган эътибори яхши бўлди. Қолган футболчилар ҳам шунга қараб интилишади. Ҳожиматни кетишига келсак, кўриниб турибдики, даражаси Ўзбекистон чемпионати даражасидан ўсган. У билан кўп мулоқот қиламан. Пул ишлаш бўйича унда зўр таклифлар бор эди. Устозлари билан маслаҳатлашиб, пулни эмас, трамполинни, футболчи сифатида ўсадиган клубни танлади. Муҳими, у ерда ўйинини топиб олиб, 1-2 йилда кўзга кўринадиган ҳолатга келиши керак. Россия чемпионати ажойиб танлов.

Ўйлайманки, менталитетга кўникиб кетади. Табиатан оғир-босиқдек кўринади. Биринчи мураббийи Станислав Кудряшов бўлган. Мослашишда, тилда муаммо бўлмайди. Жуда киришимли бола. Кетишидан олдин президент қўлидан медаль олиш катта мотивация беради. Масъулиятни ҳис қилади. 

Хожимат индивидуал кучли футболчи. Йўқ жойдан ўйинни кучайтиради. Жамоавий ўйин чиқмаган паллада индивидуал ҳаракатлари билан натижа келтира олади. Унинг учун хурсандман. Қайсидир маънода Ҳожимат легионер бўлишга тайёр эди", – деди мутахассис.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика