Latest news

14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  0 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  3 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  11 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркиновни табриклаймиз News

Ота изидан борган Шаҳбоз Эркиновни табриклаймиз

Бугун "Бунёдкор" жамоаси ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов таваллуд кунини нишонламоқда.

Бугун, 16 июль куни тажрибали ҳужумчи, Геннадий Красницкий номидаги Ўзбекистон тўпурарлари клуби аъзоси, футболчилар сулоласи давомчиси Шаҳбоз Эркинов 34 ёшга тўлди. Қаҳрамонимиз яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бўлган Фурқат Эсонбоевнинг фарзанди ҳисобланади ва табиийки, ёш Шаҳбоз бошқа касбни танлай олмасди. Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш унга қондан ўтган.  

"Отам нафақат илк мухлисим, балки биринчи мураббийим ҳамдирлар. Ҳам ҳаётда, ҳам футболда отамга ўхшашга ҳаракат қилганман. Сиз айтгандек, улар менинг биринчи мухлисим ва танқидчимлар. Ҳар бир учрашувдан сўнг ўйинимни таҳлил қилиб берадилар. Қаерда хатога йўл қўйдим, қайси вазиятда нотўғри ҳаракат қилдим, ҳамма-ҳаммасини айтадилар. Нафақат айтадилар, балки кейинчалик бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга эътибор беришимни ҳам уқтирадилар. Маълум сабаблар билан ўйинимни кўра олмасалар, ўша учрашув ёзилган дискни олиб келиб бермаганумча тинч қўймайдилар. Бир сўз билан айтганда, ўртамизда ҳамиша футбол муҳокамаси, мунозара ва таҳлили бўлиб келган",- дейди у ўз интервьюларини бирида

Шаҳбоз Эркинов футболчилик фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро", "Шўртан", "Олмалиқ", "ПАС" (Эрон) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда "Бунёдкор" клуби сафида ўйнаяпти ва жамоанинг ғалабаларида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. 2016 йили "Насаф"да ўйнаб юрган кезлари фаолияти давомида киритган голлари сони 100тага етганди. Ўшанда унга шонли "Пахтакор" жамоасининг афонаси Тўлаган Исоқов "Геннадий Красницкий клуби"га қабул қилингани ҳақидаги совринни топширган эди. 


Сайтимиз ходимлари номидан Шаҳбоз Эркиновга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз. Жорий мавсумда ва бўлғусида "Бунёдкор" жамоаси билан кўплаб совринларга эга чиқишига тилакдошмиз. Туғилган кун муборак Шаҳбоз Эркинов!

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика