Latest news

23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  4 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  11 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  2 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  9 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  63 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18

Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми? News

Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми?

Бугун ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи тез орада "Спартак"ни тарк этиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Гўёки, Москва клуби бош мураббийи Доменико Тедеско жамоанинг янги спорт директори Дмитрий Поповдан Ўруновни ижарага бериб юборишни сўраган. Остонга фақат РПЛ мусобақа жадвалининг 2-қисмидаги жамоалар ва 2-дивизион вакиллари томонидан қизиқиш борлиги айтилган. Ижара варианти амалга ошмаса, "Спартак-2"да ўйин амалиётига эга бўлиб бориши мумкинлиги ҳақида гапирилган.

Россиялик таниқли инсайдер Иван Карпов эса бу хабарлар фейклигини асослаб берди. У шундай ёзади:

"Олдин ҳам айтганман, яна бир бор таъкидламоқчиман, Ўруновга ЦСКА кўпроқ пул таклиф қилган. "Рубин" ҳам ўзбекистонлик футболчи учун даъвогарлик қилган (буни қозонликлар спорт директори Яровинский тан олган эди). Умуман олганда, ушбу футболчига талаб ҳар доим бўлган, ҳозир ҳам бор.

Шундан кейин ҳам 19 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини РПЛнинг 2-тўлқин жамоалари ёки 2-дивизион клубларида давом эттириши ҳақида ёзиш кулгили. Ўруновнинг "Спартак"даги муваффақиятсиз стартига қармай, Россия футбол бозорида ҳамон талабгир ҳисобланади".

"Championat.asia" манбасининг таъкидлашича, Остоннинг Москвани тарк этиши ҳақидаги барча хабарлар асоссиз, унинг клубдаги келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика