Latest news

20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  4 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  43 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  5 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  5 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3

Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан шартномасини бир йилга узайтирди News

Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан шартномасини бир йилга узайтирди

«Навбаҳор» футболчиси Остон Ўрунов жамоани тарк этди деган хабарлар чиққан эди.

2018 йилги мавсумда ўзининг ажойиб ўйинлари билан наманганлик мухлислар меҳрини қозона олган ёш, истеъдодли футболчи Остон Ўрунов 2019 йилги мавсумни ҳам «Навбаҳор»да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда «Навбаҳор» мухлислар клубининг телеграмдаги канали хабар берди.
 
Ярим ҳимоячи келгусида фақатгина хориждан таклиф бўлсагина «Навбаҳор»дан кетиши мумкинлигини айтди. Эслатиб ўтамиз, футболчи 28 декабрь куни инстаграмдаги ўз саҳифасига қуйидаги фикрни ёзган эди: 

- Шу жамоага биринчи келганимда мени ҳеч ким танимасди. Ҳозирги кунга етиб келишимда мана шу акаларимнинг жуда катта ўрни бор. Уларнинг ҳаммаларига раҳмат, бир ярим йил сизлар билан бирга ўйнаганимдан хурсандман. Бундай аҳил жамоани бошқа кўрмасам керак, яна бирга бўлиш насиб қилсин! Албатта, қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларга ҳам раҳмат. натижаларда уларнинг ҳам ўрни катта. 

Кейинроқ унинг Россия клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Ҳозирча «Навбаҳор» матбуот хизмати Ўрунов билан шартнома узайтирилгани борасида расмий хабар бергани йўқ.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика