Latest news

22:02"Ливерпуль" 20 апрель куни 33-турда "Лестер"ни мағлуб этса, "Арсенал" эса "Ипсвич"га ютқазса, чемпион бўлиши мумкин  0 21:43U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  2 21:15Ла Лига. Камавинганинг голи жамоалар ўн кишидан бўлиб қолган "Алавес" — "Реал" ўйинида мадридликларга ғалабани тақдим этди, Мбаппе ўта қўпол ҳаракати сабаб ўйиндан четлатилди  88 20:56U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финал доирасидаги БААга қарши ўйин учун таркиби маълум  11 20:32"Андижон" тарихда илк бор "Пахтакор"ни Тошкентда енгди  18 20:10"Насаф" — "Сурхон" 1:0 (Матнли трансляция)  18 20:04Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Ризеспор" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 19:57АПЛ. "Челси" иродали дуранг қайд этди, "Ливерпуль" "Вест Хэм"дан устун келди, "Вулверхэмптон" — "Тоттенхэм" ўйинида эса олтита гол урилди  22 19:55Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида 5 та гол урилган ўйинда "Андижон"га ютқазди  118 19:51Миржалол Қосимов: "Футболда рақибни танлаш керак эмас"  9 19:33Хаким Фузайлов: "Месси ёки Роналду ҳам пенальтидан фойдалана олмаган ўйинлар бўлади"  4 19:18"Ньюкасл" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 18:48Ойбек Рустамовнинг сўнгги сонияларда урган голи ОКМКга муҳим ғалабани тақдим этди  41 18:45Про лига. "Арал" "Олимпик Mobiuz"дан устун келди  0 18:28РПЛ. Дзюбанинг пенальтидан урган голи "Акрон"га "Факел"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди, Эсанов захирада қолдирилди  2

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси АҚШда ёхуд "Navruz Cup-2025" мусобақаси ҳақида News

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси АҚШда ёхуд "Navruz Cup-2025" мусобақаси ҳақида

Сир эмаски, бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз океан орти АҚШда истиқомат қилиб келишмоқда.

Улар орасида миллий қадриятлар ва урф-одатларимизни сақлаб қолиш, Америкада туғилиб ўсаётган ёки вояга етаётган ёшларимизни Ватанга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида бу ерда фаолият олиб бораётган ватандошлик жамиятлари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шулардан бири сифатида "Маҳалла USA" жамияти ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган футбол бўйича "Navruz Cup" мусобақасини айтиш мумкин. Футболнинг миллий қадриятларга қандай боғлиқлиги бор деган ҳақли савол туғилади. Гап шундаки, бу мусобақа халқимизнинг умрбоқий қадрияти бўлмиш "Наврўз" байрамига бағишлаб ташкил этилади ва унда АҚШнинг турли штатларида фаолият кўрсатиб келаётган ватандошлик жамиятларининг футбол жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳслашади.



Бу сафар ҳам анъана ўзгармади. Ҳисоб бўйича бешинчи маротаба ташкил этилган мусобақаларда Қўшма штатларнинг Калифорния, Теннесси, Иллинойс, Оҳаё (Оҳио), Канзас, Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларидан жами 15та жамоа 3та гуруҳда баҳсларга киришди. Бу сафарги мусобақага Нью-Жерси штатида фаолият кўрсатиб келаётган Америкадаги илк ўзбеклар уюшмаси - "Туркистон" жамияти мезбонлик қилди.



Мусобақага фахрий меҳмон сифатида икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси, узоқ йиллар миллий терма жамоамизда муваффақиятли тўп тепган Сервер Жепаров ташриф буюрди.

- АҚШга биринчи марта келишим, - деди биз билан суҳбатда Сервер Жепаров. - Тўғриси, ҳали сеҳрли диёр билан яқинроқ танишиб улгурмадим, аэропортдан келишда Нью Йоркни сиртдан томоша қилдим холос. Энди мусобақага келсак, ташкилотчилик масалалари аъло даражада. Жамоалар гарчи ҳаваскор мақомига эга бўлсада профессионал жамоалардек либосларга эга. Футболчилар ҳам анчагина маҳоратли экан. Уларнинг айримлари Ўзбекистонда ҳам тўп тепишган, катта футболга бегона эмас. Ўйинларни кузатиб шундай хулосага келдим, улар орасида бемалол Ўзбекистон биринчилиги ва ҳатто Про-лигада ҳам ўйнаб кетиши мумкин бўлган футболчилар бор. Қисқаси, турнир менда илиқ таассурот қолдиряпти. Шу ўринда келгуси жаҳон чемпионати мезбонларидан бири АҚШ эканлиги ва ЖЧ саралаш ўйинларида миллий терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этаётганини ҳисобга олсак, 2026 йилда яна бу юртга келишим ва дўстим Темур Кападзе бошчилигидаги миллий терма жамоамизга мухлислик қилишим мумкин. Фурсатдан фойдаланиб саралаш ўйинларида МТЖга омад тилайман. Қолаверса бугун бу ерда Америкадаги юртдошларимиз Наврўз байрамини нишонлашаётган экан, уларни ҳам  байрам билан табриклайман.




Дарвоқе, "Navruz Cup-2025" футбол турнири азалий қадриятимиз бўлмиш Наврўз умумхалқ байрами тантаналарига уланиб кетди. Дошқозонда ош, баҳор таоми сумалак, турли спорт мусобақалари ва албатта дилтортар куй-қўшиқлар... Айниқса Ўзбекистон халқ артисти Изро Малаков ижросидаги мумтоз қўшиқлар йиғилганларга манзур бўлди.

Бевосита мусобақага қайтсак, гуруҳ баҳсларии якунига кўра кучли 8 жамоа плей-офф босқичига йўл олди. Буёғига мусобақа олимпия тизимида давом этди. Ютганлар медал учун курашса, мағлуб жамоа эса уйига қайтади.




Ярим финал
"Uz Galaxy" (Калифорния) - "Лочин" (Канзас) - 1:2
"Ҳамкор" (Оҳаё) - "Динамо" (Нью-Жерси) - 0:1

3-ўрин учун

"Uz Galaxy" - "Ҳамкор" - 2:2 (пенальтилар серияси - 0:2)

Финал
"Лочин" - "Динамо" - 2:0

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар медаль, кубок ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.


Отабек Эшмаматов Нью-Жерсидан махсус

Rating: +1   

Comments

   
08 apr 18:54:46
dessi anvar
Изро Малаков адашмасам 1992 йилда АҚШга кетган яхши одам телевизорда чиқиб турарди қушиқни жаа мийиғида куйлайди еврий дейишарди ҳаммани омадини берсин
   
08 apr 18:47:13
=JAGUAR=
Футбол байрамларини кўпайтириш керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика