Latest news

20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  3 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  4 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  21 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  30 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1

Осиё ўйинлари-1998. Ўзбекистон ўз тарихидаги энг йирик ғалабани қандай қўлга киритган? News

Осиё ўйинлари-1998. Ўзбекистон ўз тарихидаги энг йирик ғалабани қандай қўлга киритган?

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бир неча кундан сўнг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг бу мусобақадаги илк иштирокини муваффақиятли якунлагани билан ёдда қолган ва ҳамон биз учун фахр туйғусини бериб келаётгани ҳам бор гап. Хиросима яшил майдонларидаги чемпионликдан сўнг навбат Таиланддаги Осиё ўйинларига эди.

Франциядаги мундиалга йўлланмани бой бериб қўйган терма жамоамизни галдаги жиддий ва расмий мусобақа кутиб турарди. Бошқарувни ўз қўлига олган бразилиялик Вега Да Силва Таиланддаги Осиё ўйинларига футболчиларни тайёрлайди.

Мазкур турнирда футболчиларимизнинг имкониятлари юқори чамаланди. Чунки, вакиллармиз амалдаги чемпион сифатида ташриф буюришаётганди. Тўрт йил олдин илк бор мусобақада қатнашган жамоамиз барчани лол қолдириб олтин медаллар билан юртимизга қайтишгани ҳали эсадан чиқиб улугурмаганди. Аммо, 1998 йилгача раҳбарият, мураббийлар штаби, футболчилар кўп нарса ўзгариб кетганини унутмаслик жоиз. Ҳар ҳолда аввалги иродали жамоадан деярли бирон-бир нарса қолмаган эди.

Қуръа натижаларига кўра жамоамиз Кувайт ва Мўғулистон билан “G” гуруҳида жой олди. Илк турда жамоамиз Кувайт билан 3:3 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Сўнгра Кувайт Мўғулистонни 11:0 ҳисобида таслим қилди. Ўша мусобақада гуруҳ икки босқичдан иборат эди. Биздан гуруҳдан иккита жамоа кейинги гуруҳ босқичга чиқарди. Бироқ биринчи ўринни эгаллаш жуда ҳам муҳим эди. Шу боис терма жамоамиз сўнгги турда Мўғулистонни камида 12 тўп фарқи билан мағлуб этиши керак эди. Ўша ўйинга қадар Ўзбекистоннинг энг йирик ғалабаси Камбоджа устидан қўлга киритилган 6:0 эди.


Мўғулистон билан беллашувга жанговар руҳда чиқиб келган ҳамюртларимиз илк дақиқаларданоқ мўғулистонликлар дарвозаси томон ҳужумлар ёмғирини ёғдиришни бошлашди. Биринчи бўлимни ўзида рақиб дарвозасига 10та гол урдик. Очиғи рақиб деярли қаршилик кўрсатмаган эди.

Кўпчилик ўша учрашувда Мўғулистон ўзининг савиясидан ҳам пастроқ даражада ўйнаганини айтади. Сергей Лебедов тўртта, Игорь Шквирин учта, Неъматулла Қуттибоев иккита, Андрей Акопянц битта гол уриб ҳисобни йирик кўринишга келтиришади. Иккинчи бўлимда эса Миржалол Қосимов уч бор, Қуттибоев битта, Шуҳрат Раҳмонқулов битта гол уриб рақиб дарвозаси тўрини титратади. Ҳисоб бундан ҳам йирик бўлиши мумкинлиги ҳақида кейинчалик кўп ўйинчилар таъкидлашган. Фақат, мураббий рақибни ҳурмат қилишни буюрган.

Мазкур босқичдан сўнг терма жамоалар тўрттадан яна гуруҳларга бўлинади. Унда жамоамиз КХДР, Ҳиндистон, Туркманистон каби термаларнинг тўсиғидан ўтиб чорак финалга йўлланмани қўлга киритади. Аммо, ярим финал остонасида Али Даи етакчилигидаги Эрондан тарсаки қабул қилади ва йирик 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлганди.

Осиё ўйинлари–1998. Гуруҳ босқичи.
Ўзбекистон – Мўғулистон 15:0
05.12.1998. Чиангмай. “700 йиллик юбилей” стадиони. 1000 томошабин.
Бош ҳакам
: Аллаберген Сапаев (Туркманистон)
Голлар: Сергей Лебедев 7, 18, 38, 45, Игорь Шквирин 9, 15, 20, Андрей Акопянц 23, Неъматулла Қуттибоев 29, 33, 47, Миржалол Қосимов 53, 57, 77, Шуҳрат Раҳмонқулов 83.
Ўзбекистон: Олег Беляков, Андрей Резанцев (Миржалол Қосимов ,46), Андрей Фёдоров, Сергей Лушан, Николай Ширшов, Александр Саюн (Шуҳрат Раҳмонқулов, 32), Сергей Лебедов, Рашид Ғофуров, Андрей Акопянц, Игорь Шквирин (Алексей Семёнов, 62), Неъматулла Қутибоев.
Бош мураббий: Убиража Вега да Силва


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика