Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  20 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Осиё Кубоги тугади. Энди Ўзбекистон МТЖ кўпроқ ўртоқлик учрашуви ўтказиши шарт News

Осиё Кубоги тугади. Энди Ўзбекистон МТЖ кўпроқ ўртоқлик учрашуви ўтказиши шарт

Ўтган ҳафта БАА мамлакатида ўтган Осиё Кубоги мусобақаси якунига етди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси бор эътиборни 2022 йил Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашига қаратади.

Осиё қитъасида саралаш баҳслари июнь ойида бошланиши режалаштирилган. Ёзнинг илк ойида саралашнинг дастлабки босқичи бўлиб ўтади. Унда қитъанинг энг кучсиз 10та жамоаси ўзаро уй-сафар тизимида баҳс олиб боради. Ушбу 10та жамоани аниқлашда ФИФА рейтинги асос бўлиб хизмат қилади. Тушунарлики илк босқичда Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этмайди.

Бизнинг жамоа мундиал учун саралашни сентябрь ойида старт оладиган иккинчи босқичдан бошлайди. Бу босқичга катта эҳтимол билан июль ойида қуръа ташланади. Қуръа ташлашда ўша вақтдаги ФИФА рейтинги асос қилиб олинади.

Иккинчи босқичда 40та жамоа 8та гуруҳга 5тадан бўлинган ҳолда кураш олиб боришади. Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши натижага эга 4та иккинчи ўрин соҳиблари ҳал қилувчи босқичга чиқишади.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 89-ўринда жойлашган. Осиёда 12-ўриндамиз. Агар қуръа ташлаш маросими ҳозир ўтказилганида вакилларимиз иккинчи саватчадан жой олишларини англатади. 2018 йилги ЖЧ саралаши қуръаси вақтида Ўзбекистон биринчи саватчада бўлган эди. 




Лекин агар ФИФА Қатардаги мундиалда 48та жамоа иштирок этади деб қарор қабул қилса вазият тубдан ўзгариб кетади.

Бунда Осиё қитъасига 8,5та ўрин ажратилади. Катта эҳтимол билан саралашда 36та жамоа 6та гуруҳга 6тадан бўлинади. Гуруҳ ғолиблари Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишади. Энг яхши натижага эга иккита иккинчи ўрин соҳиблари ҳам мундиалга чиқишади. Қолган 4та гуруҳдаги иккинчи ўрин эгалари эса ўзаро плей-офф баҳслари ўтказиб қитъалараро плей-оффда иштирок этадиган битта жамоани аниқлашади.

Агар юқоридагидек формат бўлса Ўзбекистон хатто учинчи саватчага тушиб кетиши ҳам мумкин. Осиёда 1-6 ўринлардаги жамоалар биринчи саватча, 7-12 иккинчи саватча, 13-18 учинчи саватча бўлади.



Аммо қуръа ташлаш маросими юқорида айтганимиздек ёзда бўлиб ўтади. Унга қадар март ва июнь ойи бошида ФИФА кунлари бор. Биз биринчи саватчага (Осиёда кучли 8 таликка) киришимиз ёки ҳеч бўлмаганда иккинчи саватчада (Осиёда кучли 16 такликда) қолишимиз учун ўртоқлик ўйинлари ўтказишимиз ва уларда ғалаба қозонишимиз шарт.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика