Latest news

21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:25АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:1 (матнли трансляция)  94 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  2 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  416 19:15"Реал" — "Жирона". Мадриддаги ўйин учун таркиблар маълум  56 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  5 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония News

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония

Эртага Осиё Кубогида чорак финал ўйинлари старт олади.

Биз билан битта гуруҳда баҳс олиб бориб биринчи ўринни қўлга киритган ва 1/8 финалдан қийналмасдан ўтган Япония навбатдаги босқичда яна бир кучсиз жамоага қарши тўқнаш келади. Япониянинг 1/4 финалдаги рақиби Вьетнам терма жамоаси бўлади. Эртанги учрашув Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Вьетнам
Бу жамоанинг шов-шувли юриши давом этади. Вьетнам гуруҳ ўйинларида Ироқ ва Эронга имкониятни бой бергач, ҳартугул охирги турда Яманни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 3-ўринни олган жамоалар ичида энг яхши кўрсаткичлардан бири сифатида кейинги босқичга йўл олди. Лекин вьетнамликлар 1/8 финалда кичик қаҳрамонлик кўрсата олишди: анча кучли тахмин қилинган Иордания пенальтилар сериясида мағлуб этилди. Мана энди Вьетнамни яна бир жиддий рақиб кутиб турибди.

Япония
Мусобақада тўртта ўйин ўтказган Япония ҳаммасида ғалабага эришди. Бу жамоа гуруҳ учрашувларида Туркманистон, Уммон ва Ўзбекистонни, 1/8 финалда эса Саудия Арабистонини мағлуб этди. Айтиш мумкинки, саудияликлар билан кечган баҳсда Япония ортиқча қийинчиликка дуч келмади. Улар битта гол уриб олгач бемалол шу ҳисобни сақлай олишди. Эртага "Кунчиқар юрт" терма жамоаси яна бир кучсиз жамоага қарши баҳс олиб боради.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Парк Ханг Сео (Вьетнам бош мураббийи): "Япониянинг ўйин услуби умуман бошқача, лекин биз Эрон ва Ироқ сингари кучли жамоалар билан беллашиб ўзига яраша тажриба орттирдик. Агар бор кучимизни бериб ўйнасак, Японияни мағлуб этишимизга ишонаман. Футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Шу боис эртага Вьетнам мусобақани тарк этади деб ҳеч ким ишонч билан гапира олмайди. Балки биз ғалаба қозонармиз".

Хажиме Мориясу (Япония бош мураббийи): "Биз бу ерга чемпион бўлиш учун келганмиз ва ўз мақсадимиз сари давом этяпмиз. Лекин баъзи футболчиларимга халқаро тажриба етишмаётгани рост. Вьетнам билан ўйин осон бўлмайди, лекин ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз. Жамоамиз бу беллашувга руҳий ва жисмоний томондан тайёр. Биз Вьетнамга нисбатан бир кун кам дам олдик, аммо бу регламент".

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика