Latest news

23:10Бундеслига. "Бавария" ва "Вольфсбург" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, "Лейпциг" камбэк сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  0 22:39Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 22:22Ла Лига. Гризманн 90-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва "Атлетико" "Леганес"га мағлуб бўлди, жамоа бунгача барча мусобақаларда 15та ўйинда ғалаба қозонганди  12 22:16АПЛ. "Ливерпуль" Нуньеснинг 90+1 ва 90+3 дақиқадаги голлари эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  14 21:33"Арсенал" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  4 21:10"Ювентус" — "Милан". Таркиблар маълум  10 20:56Лига 1. "Ланс" ўз уйида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 20:26"Милан" ва Уокер шартнома бўйича келишувга эришди. "Ман Сити" у билан келишувни бекор қилмаслиги, балки харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага юбориши мумкин  2 19:54"Андижон" черногориялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 19:33АПЛ. Кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозонган "Ньюкасл" ўз уйида йирик мағлубиятга учради  11 19:28Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Бунёдкор" U21ни мағлуб этди  0 19:09АПЛ. "Брентфорд" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  4 18:362024 йилнинг энг яхши клуби номи эълон қилинди  33 18:10Туркия. Алиқулов жамоаси меҳмонда мағлуб бўлди  0 17:40Фати кетма-кет 4 марта "Барселона" қайдномасига киритилмади  7

Осиё Кубоги плей-офф жуфтликлари расман маълум бўлди News

Осиё Кубоги плей-офф жуфтликлари расман маълум бўлди

Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи ҳал қилувчи паллага кирди.

Кеча учинчи турдан ўрин олган дастлабки ўйинлар ўтказилди. Унга кўра, мусобақага мезбонлик қилаётган БАА терма жамоаси гуруҳда пешқадамлигини расмийлаштиришга кўмак берган дурангга Таиландга қарши баҳсда имзо чекди. Нариги тўқнашувда эса Баҳрайн Ҳиндистонни ранжитди ва Осиё Кубогидаги илк ғалабасини нишонлади. Натижада "A" гуруҳида БАА (5) пешқадам, Таиланд (4) иккинчи ўрин соҳиби сифатида нимчорак финал йўлланмасига эгалик қилди. Баҳрайн ҳам ўз активидаги очколар сонини 4тага етказиб, энг яхши тўртта учинчи ўрин эгаларига бериладиган йўлланмадан бири аллақачон расмийлаштириб бўлди. Чунки қолган беш гуруҳнинг тўрттасида учинчи ўрин соҳиблари ҳисобида охирги турдан аввал 0 очкодан мавжуд.

Саҳифа гуруҳлардаги вазиятлар ўзгаришига қараб янгиланади

Бугун эса "B" гуруҳида барча нарса маълум бўлди. Голларга бой ўтган баҳсда Австралия Сурияни катта қийинчилик билан бўлсада мағлуб этди ва иккинчи ўринни мустаҳкамлади. Гуруҳ пешқадамлигини аллақачон ҳал этган Иордания учинчи турга қадар гуруҳ аутсайдери бўлган Фаластин билан нурсиз дурангга рози бўлди. Натижада Сурия гуруҳда охирги, Фаластин эса 2 очко билан учинчи ўринда қолди. Энг қизиғи, гуруҳда 2 очко тўплаган Фаластинда назарий жиҳатдан 3-ўринга бериладиган тўртта йўлланмадан бирини қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Бугун "C" гуруҳида охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Гуруҳ етакчилари ўртасидаги баҳсда пешқадам номи маълум бўлди. Жанубий Корея Хитойга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва "квартет"ни якка ҳоким сифатида тугатди. Хитой эса иккинчи ўрин билан нимчорак финалда Таиландга рўбару келди. Жанубий Кореянинг рақиби эса "A,B,F" гуруҳларидан чиқадиган учинчи ўрин соҳиби бўлиши мумкин. Гуруҳдаги охирги баҳсда Қирғизистон терма жамоаси Филиппин устидан ишончли ғалабани тантана қилди ва нимчорак финалга чиқиш имкониятларини кескин оширди. Учинчи ўрин билан чиқадиган тўртта йўлламадан бири айнан Қирғизистонга насиб этиши мумкин. Ҳозирча ушбу лимитдан Баҳрайн фойдаланиб бўлди. Қирғизистон эса "B" гуруҳида учинчи бўлган Фаластиндан кўра яхши натижа қайд этди. 

"D" гуруҳида ҳам учинчи тур ўйинлари якунланди. Унда гуруҳ етакчилари - Эрон ва Ироқ ўртасидаги баҳсда ғолиб номи аниқланмади. Голлар нисбатига кўра Эрон гуруҳни пешқадам сифатида тугатди. Ироқ эса иккинчи ўрин соҳибига айланди. Вьетнам жамоаси Яман устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди. Бу эса Қирғизистонга қўл келди. Айнан Вьетнамнинг Яман устидан 3 тўп фарқи билан ғалаба қозона олмагани туфайли Қирғизистон учинчи ўрин билан йўлланмага эга бўладиган 4та лимитдан иккинчисини ўз фойдасига ҳал этди. Вьетнамда ҳам нимчорак финалга йўл олиш имконияти сақланиб турибди. Бу кўп жиҳатдан "E" ва "F" гуруҳидаги аутсайдерларнинг ўзаро учрашувига боғлиқ.

"E" гуруҳида Қатар Саудия Арабистонидан устунликка эришди ва ишончли ғалабани расмийлаштирган ҳолда гуруҳда пешқадамга айланди. Саудия Арабистони эса иккинчи ўрин соҳибига айланди. Ливан КХДРни мағлуб этди, лекин тўплар нисбати туфайли учинчи ўринга бериладиган охирги йўлланмани Вьетнамга ютқазиб қўйди.

"F" гуруҳида ҳам гуруҳ босқичи якунланди. Етакчиларнинг ўзаро баҳсида Япония Ўзбекистон терма жамоаси устидан ғалабага эришди ва гуруҳни юз фоизлик натижа билан тугатди. Ўзбекистон эса мазкур "квартет"нинг иккинчи жамоасига айланди. Уммон эса Туркманистонни мағлуб этиб учинчи ўрин билан бериладиган учинчи йўлланмага эга чиқди.

Натижада нимчорак финалга йўл олган учинчи ўрин соҳиблари "A", "C", "D" ва "F" гуруҳлари 3-ўринни эгаллаган жамоалар - Баҳрайн, Қирғизистон, Уммон ва Вьетнам бўлди.

"B" гуруҳида 2 очко билан учинчи бўлган Фаластин ва "E" "квартети"да учинчи бўлган Ливан сариқ карточкалар эвазигагина гуруҳда қолиб кетди. Чунки ўз гуруҳида учинчи бўлган Вьетнам ва Ливан жамоаларининг тўплар нисбати бир хил кўрсаткичга эга бўлди. Фақатгина фейр-плэй туфайли Ливан ўз юришини гуруҳ босқичида тугатишга мажбур бўлди.


Саҳифа гуруҳлардаги вазиятлар ўзгаришига қараб янгиланади







Плей-офф сеткаси қуйидагича кўриниш олган:

Нимчорак финал жуфтликлари:

37-ўйин: Иордания - Вьетнам (20 январь, "Ал Мактум" стадиони) 16:00 

38-ўйин: Таиланд - Хитой (20 январь, "Ҳазза Бин Зайед" стадиони) 19:00

39-ўйин: Эрон - Уммон (20 январь, "Муҳаммад Бин Зайед", стадиони) 22:00

40-ўйин: Япония - Саудия Арабистони (21 январь, "Шаржа" стадиони) 16:00

41-ўйин: Австралия - Ўзбекистон (21 январь, "Ҳалифа Бин Зайед" стадиони) 19:00

42-ўйин: БАА - Қирғизистон (21 январь, "Зайед Спорт" стадиони) 22:00

43-ўйин: Жанубий Корея - Баҳрайн (22 январь, "Рашид" стадиони) 18:00

44-ўйин: Қатар - Ироқ (22 январь, "Ал Наҳён" стадиони) 21:00


Чорак финал:

45-ўйин: 37-ўйин жуфтлиги ғолиби - 40-ўйин жуфтлиги ғолиби
46-ўйин: 38-ўйин жуфтлиги ғолиби - 39-ўйин жуфтлиги ғолиби
47-ўйин: 43-ўйин жуфтлиги ғолиби - 44-ўйин жуфтлиги ғолиби
48-ўйин: 42-ўйин жуфтлиги ғолиби - 41-ўйин жуфтлиги ғолиби


Ярим финал:

49-ўйин: 46-ўйин жуфтлиги ғолиби - 45-ўйин жуфтлиги ғолиби
50-ўйин: 47-ўйин жуфтлиги ғолиби - 48-ўйин жуфтлиги ғолиби


Финал:

51-ўйин: 49-ўйин жуфтлиги ғолиби - 50-ўйин жуфтлиги ғолиби

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика