Latest news

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон қуръа жараёнида иккинчи саватчада бўлади News

Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон қуръа жараёнида иккинчи саватчада бўлади

Хабарингиз бор, Осиё кубоги-2023 кейинги йил январь ойида Қатарда бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақага 11 май куни қуръа ташланади. Қуръа жараёнида терма жамоалар ўша пайтдаги ФИФА рейтингига кўра саватчаларга ажратилади.

Алишер Никимбаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси 6 апрель куни эълон қилинадиган ФИФА рейтингига кўра, иккинчи саватчада бўлади.

Осиё кубоги-2023 қуръаси учун саватчалар қуйидагича бўлади:

1-саватча
Қатар (мусобақа мезбони), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия, Саудия Арабистони

2-саватча
Ироқ, БАА, Уммон, Ўзбекистон, Хитой, Иордания

3-саватча
Баҳрайн, Сурия, Фаластин, Вьетнам, Қирғизистон, Ливан

4-саватча
Ҳиндистон, Тожикистон, Таиланд, Малайзия, Гонконг, Индонезия


Ўзбекистонга ҳар бир саватчадан биттадан рақиб тушади. Масалан: Япония, Ўзбекистон, Баҳрайн, Таиланд. Ёки Қатар, Ўзбекистон, Ливан, Ҳиндистон.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика