Осиё Кубоги-2019. Япония бешинчи марта чемпионликни кўзлаяпти
15 nov 2018 16:31
News
Осиё Кубоги-2019. Япония бешинчи марта чемпионликни кўзлаяпти
Биз билан гуруҳда кураш олиб борадиган японлар фақат юқори натижани кўзлашмоқда. Бу ҳақда терма жамоа устози ОФК расмий сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Жамоа 1 февраль куни финалда ўйнаб кубокни боши узра кўтарадими?" Бу саволга терма жамоа бош мураббийи Хажиме Мориясу мийиғида кулганча шундай бўлишига умид қиламиз деб жавоб берди. ЖЧ-2018дан кейин баъзи футболчилар ўз фаолиятларини якунлашди. Хусусан Кейсуке Хонда терма жамоа билан хайрлашди. Лекин Японияда футболчи кўп ва ҳар йили иқтидорли ёшлар етишиб чиқяпти.
Японлар устози яна шундай деди: "Жаҳон чемпионатидан кейин менда яхши таркиб қолди. Ҳамкасбим Акира Нишино ўзидан ажойиб таркибни қолдириб кетди. Бизда янги ва яски ўйинчилар бор. Ҳар бир футболчи майдонга тушганидан кейин нима қилиш кераклигини билади. Осиё Кубогига тайёргарлик яхши кетяпти, бунинг учун ўртоқлик ўйинлари муҳим аҳамият касб этади. Биз 2 январь куни БААга йўл оламиз, декабрда эса мусобақада қатнашадиган якуний таркибни эълон қиламиз. Ўртоқлик ўйинларидаги ғалаба муҳим эмас. Асосийси Осиё Кубогида зафар қучиш. Биз ушбу мусобақада бешинчи марта ғолиб бўлишни хоҳлаймиз".
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Comments