Latest news

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Осиё Кубоги-2019. Қатарлик ҳужумчи яна битта гол урса Али Дайига тенглашиб олади News

Осиё Кубоги-2019. Қатарлик ҳужумчи яна битта гол урса Али Дайига тенглашиб олади

БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақасида бугундан 1/8 финал баҳсларига старт берилди.

Гуруҳдаги учала ўйинни ғалаба билан якунлаган Қатар терма жамоаси нимчорак финалда Ироққа қарши баҳс олиб боради. Маълумки, гуруҳ ўйинларида Қатар термаси сафида Алмуз Али ўзини кўрсата олди.  Ёш ҳужумчи гуруҳ босқичининг ўзидаёқ 7та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳозирда бу футболчи ҳақида кўпчилик илиқ фикрларни билдирмоқда.

"Ал Дуҳайл" клубининг 22 ёшли ҳужумчиси агар яна битта гол урса Осиё Кубоклари тарихидаги энг яхши тўпурар Али Дайига етиб олади. Негаки Дайининг ҳисобида 8та гол бор. Эронлик собиқ тўпурар 1996 йилги Осиё Кубогида 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Ҳозирча қатарлик футболчи ўтмишдаги Беҳташ Фариба ва Чой Сун Хо каби футболчилар билан бир хил кўрсаткич қайд этди.

Маълумот учун, Алмуз Али 1996 йилнинг 19 августида туғилган. У Қатар терма жамоасида илк учрашувини 2016 йилнинг 8 август куни Ироққа қарши ўтказган.

Осиё Кубоги тўпурарлари

Али Дайи (Эрон) - 8та гол, 1996 йил.
Беҳташ Фариба (Эрон) - 7та гол, 1980.
Чой Сун Хо (Ж.Корея) - 7та гол, 1980.
Алмуз Али (Қатар) - 7та гол, 2019.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика