Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон гуруҳдан чиқса кимга қарши ўйнайди?
22 dec 2018 21:35
News
Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон гуруҳдан чиқса кимга қарши ўйнайди?
Кўпчилик терма жамоамиз гуруҳдан чиқса қайси гуруҳдаги қайси ўринни олган жамоага қарши ўйнаши ҳақида савол бермоқда. Қуйидаги маълумотларда барчаси аниқ қилиб ёзилган:
"F" гуруҳида биринчи ўринни олган жамоа "E" гуруҳида иккинчи ўрин олган жамоа билан ўйнайди.
"E" гуруҳи
Саудия Арабистони
Қатар
Ливан
КХДР
Бизнинг тахмин: Гуруҳда иккинчи ўрин - Қатар
Бизнинг гуруҳда иккинчи бўлган жамоа "B" квартетида иккинчи ўринни олган жамоага қарши тўқнаш келади.
"B" гуруҳи
Австралия
Сурия
Фаластин
Иордания
Бизнинг тахмин: Гуруҳда иккинчи ўрин - Сурия
Хабарингиз бор, бу Осиё Кубогида тарихда илк бор 24та жамоа иштирок этади. Шу боис 6та гуруҳнинг 4тасида учинчи ўринни олган жамоалар ҳам 1/8 финалга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар "F" гуруҳида учинчи бўлган жамоа кейинги босқичга чиқса ёки "D" ёки "C" гуруҳи ғолибига қарши ўйнайди.
"D" гуруҳи
Эрон
Ироқ
Вьетнам
Яман
"C" гуруҳи
Жанубий Корея
Хитой
Қирғизистон
Филиппин
Бизнинг тахмин: Гуруҳда биринчи ўринлар - Эрон ва Жанубий Корея
Comments