Latest news

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Осиё Кубоги-2019. ОФК мусобақада ишлайдиган ҳакамлар билан медиа брифинг ўтказди News

Осиё Кубоги-2019. ОФК мусобақада ишлайдиган ҳакамлар билан медиа брифинг ўтказди

Осиё Кубоги бошланишига фақат бир кун қолди.

Ушбу мусобақада ҳакамларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса чорак финалдан бошлаб Video Assistant Referee (VAR) тизими ишга тушади, бу эса ўйинларга бўлган қизиқишни янада оширади. БААнинг Абу Даби шаҳрида турнир олдидан ҳакамлар иштирокида медиа брифинг ташкил этилди. 

"Zayed Sports City" ўйингоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ОФК Ҳакамлар директори Шамсул Майдин, Осиё Кубоги-2019 мусобақа директори Шин Ман Гил ҳамда ҳакамлардан Равшан Эрматов билан Алиризо Фағони иштирок этишди. Бунда асосан ҳакамлар борасида маълумот берилиб, чорак финалдан йўлга қўйиладиган VAR тизимига алоҳида тўхтаб ўтилди. 

Ҳакамлар залда йиғинларга VARнинг хусусиятлари, унинг фойдаси ҳамда ҳакамлар VAR билан ишлашга қандай тайёргарлик кўришгани ҳақида маълумот беришди. ОФК Ҳакамлар директори Шамсул Майдин бу борада шундай деди: "Биз Осиёга VAR тизими кириб келганидан мамнунмиз. Жаҳон чемпионатида кўрдикки, VAR жуда фойдали технология бўлди ва ортиқча саволларга ўрин қолдирмади. Қитъамизда ҳакамлик даражаси юқори савияда. Ҳакамлар ҳар бир ўйинни яхши бошқаришга ҳаракат қилишади. Ўйлайманки, баъзи қарорларни қабул қилишда VARга ҳожат қолмайди. VAR фақатгина ўта баҳсли вазиятлардагина ишлатилади". 

Яқинда ўтмишнинг таниқли ҳакамларидан бири бўлган Шамсул Майдин VAR ҳақида яна қуйидагиларни маълум қилди: 

"Биз VARдан асосан тўртта вазиятда фойдаланамиз. Биринчиси - тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмагани, иккинчиси - пенальти белгилаш билан боғлиқ ҳолат, учинчиси - тўғридан-тўғри қизил карточка ва тўртинчиси - хато қарорлар. Мусобақанинг чорак финалидан бошлаб VAR ишга тушганидан сўнг жами 19 нафар киши шунга масъул бўлади. Улар имтиҳондан ўтишган ва яхши тайёргарликка эга".

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика