Latest news

11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   2 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  2 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  15 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14

Осиё Кубоги-2019. Жанубий Корея - Филиппин 1:0. Ўйиндан кейинги фикрлар News

Осиё Кубоги-2019. Жанубий Корея - Филиппин 1:0. Ўйиндан кейинги фикрлар

"C" гуруҳи жамоалари Осиё Кубогида дастлабки турни ўтказишди. Жанубий Корея илк ўйинда кичик ҳисобда ғалабага эришди.

Баҳс ниҳоясига етгач кореяликлар устози Паулу Бенту қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биз ўйинни тўлиқ назорат қилишга ҳаракат қилдик. Лекин рақиб ҳам яхши ҳимоялангани учун бўш зоналарни топиш қийин кечди. Гол урганимиздан сўнг янада эркинроқ ҳаракат қила бошладик ва рақиб ҳимоясида бўшлиқлар юзага келди. Чунки гол ўтказгач Филиппин ҳужумга ўтишга мажбур бўлди".

- Сизнингча, иккинчи тайм биринчи таймга нисбатан осон ўтдими? 

- Мен бундай демаган бўлардим. Чунки футболга тўлиқ 90 дақиқа қараган маъқул. Иккинчи таймда гол урганимиз бу бўлим анча осон кечганини билдирмайди. Футбол бошидан охиригача қийин ўйналадиган ўйин.

- Жанубий Кореяни бошқаришни бошлаганингиздан бери жамоа 7та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бугун эса биринчи расмий ўйин бўлди.
- Ҳа, шундай. Ўртоқлик ўйинларида ҳар доим бемалол ҳаракат қиласан. Расмий баҳсларда эса босим юқори бўлади. Ўртоқлик учрашувида сиз икки-учта гол уришингиз мумкин. Лекин бунинг учун ҳеч қанақа очко ёзилмайди. Ҳаммаси расмий ўйинларга боғлиқ. Мен учун муҳими ҳисоб қандай бўлмасин, уч очкони қўлга киритиш.

Ўз навбатида Филиппин терма жамоасини бошқараётган Свен-Горан Эрикссон ҳам ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиндан олдин айтганимдек, бизнинг бу ерга келганимизнинг ўзиёқ катта байрам. Филиппин ўз тарихида биринчи марта шундай нуфузли мусобақада иштирок этяпти. Энди ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, кучли рақибга қарши баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда ютқазиб қўйдик. Жанубий Корея кучли жамоа ва уларга қарши ўйнаш осон эмас. Энди кейинги иккита беллашувда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

- Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирдими?
- Ҳамма яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Менга тўрт нафар ярим ҳимоячимизнинг ўйини ёқди. Захирадан тушганлар ҳам ўзларини яхши кўрсатишди.

- Нима деб ўйлайсиз, жамоангиз кейинги турда Хитойга қарши қандай ўйин кўрсатади?
- Биз тўп билан кўпроқ муомала қилишни хоҳлаймиз. Лекин бунинг иложи бўладими йўқми, билмайман. Чунки Хитой ҳам худди Жанубий Кореяга ўхшаб ҳужумкор футбол ўйнайдиган жамоа. Биз бу турнирда аввало ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилишимиз керак.

Rating: +2   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика