Latest news

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  0 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  24 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

Осиё Кубоги-2015. Хитой билан ўйинга тайёргарлик давом этмоқда News

Осиё Кубоги-2015. Хитой билан ўйинга тайёргарлик давом этмоқда

Осиё Кубогининг 2-турида миллий терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради.
Бугун футболчиларимиз Брисбен шаҳридаги "Брисбен Страйкерс" (1-лига ҳаваскорлар жамоаси) уй учрашувларини ўтказадиган майдонда машғулот ўтказишди. Машғулот белгиланган вақтдан ярим соатча олдин бошланди. Биз Сиднейдан Брисбенга тушдан сўнг учдик ва бу ерга етиб келишимиз биланоқ нарсаларни дарҳол меҳмонхонага жойлаштириб, ўзимиз машғулотни кўргани кетдик. Хайрият, Сиднейдагидан фарқли ўлароқ бу ерда терма жамоа машғулот ўтказган майдон биз турган меҳмонхонадан кўп узоқ эмас экан.



Шаҳарда кун бўйи ёмғир ёққани туфайли майдон жиққа ҳўл ҳолатга келиб қолган экан. Машғулот одатдагидек енгил чигалёзди машқлари билан бошланди. Буни ёрдамчи мураббий Александр Волков ўтказди. Шундан сўнг навбат тўп билан ишлашга етиб келди ва бош мураббий Миржалол Қосимовга ёрдамчилари - Бахтиёр Ашурматов ва Шуҳрат Мақсудов ёрдам беришди. Дарвозабонларни эса ҳар доимгидек Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Машғулотнинг асосий қисми таркибни иккига бўлиб олиб борилди. Бунда асосий таркиб билан Миржалол Қосимовнинг ўзи ишлади.



Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Баҳодир Насимов, Воҳид Шодиев, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Анзур Исмоилов каби футболчилар асосий таркиб аъзоси сифатида машғулот ўтказишди. Бошқа ўйинчилар билан Шуҳрат Мақсудов ишлади.



Дарвоқе, терма жамоамизнинг бугунги машғулотини кўриш учун хитойлик уч нафар журналист ҳам келди. Улар терма жамоамиз ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилишди. Хитойлик бир ҳамкасбимизнинг айтишича, Осиё чемпионатини ёритиш учун Австралияга 150 нафарга яқин ОАВ ходимлари келган, шунингдек, Ўзбекистон - Хитой баҳсини 5 минг нафар хитойлик ишқибоз кузатиши кутилмоқда.


Хайрулла Холиқов
Брисбен
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика