Latest news

17:36Про лига. "Арал" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 17:20Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  7 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  3 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  9 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1

Осиё Кубоги-2015. БАА - Қувайт баҳси ўтказилмади News

Осиё Кубоги-2015. БАА - Қувайт баҳси ўтказилмади

Бугун навбатдаги Осиё чемпионатига старт берилади.
Мусобақанинг очилиш учрашуви Австралия ва Қувайт терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. "С" гуруҳида баҳс олиб борадиган БАА термаси мусобақа олдидан ўзининг охирги учрашувини Қувайтга қарши ўтказиши лозим эди. Бироқ битта сабаб туфайли ўртоқлик ўйини ўтказилмай қолди.

Гап шундаки, Канберрада бўлиши керак бўлган баҳс олдидан иккала жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишди. Футболчилар ўйинни бошлашга тайёр туришганди, бироқ БАА бош мураббийи Маҳди Али рақиб жамоа ходими ўйинни видеоёзувга туширмоқчи бўлганини кўргач, ўртоқлик ўйини ўтказишдан бош тортди.

Шундан сўнг ўртада бироз тушунмовчилик юзага келди. Қувайтликлар бу оддий ўртоқлик ўйини бўлса, биз видеога олиб кейинчалик ўз футболчиларимизнинг ҳаракатини ўрганиб чиқмоқчимиз дегани билан Маҳди Али бунга кўнмади ва шогирдларини майдонга туширишдан бош тортди. Натижада назорат баҳси ўтказилмай қолиб кетди. Эслатиб ўтамиз, БАА термаси ўз гуруҳида Эрон, Баҳрайн ва Қатарга қарши баҳс олиб боради.

Х.Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика