Latest news

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  91 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  10 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Осиё футболидаги эътиборга молик трансферлар (1-11 июль) News

Осиё футболидаги эътиборга молик трансферлар (1-11 июль)

Яқин ўн кун ичида рўй берган Осиёга боғлиқ трансферлар билан таништириб ўтамиз.

11 июль. Австралиянинг "Мельбурн Виктори" клуби испаниялик 31 ёшли ҳимоячи Алан Барони ўз сафига қўшиб олди.

9 июль. Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Паписс Сиссе "Ньюкасл"ни тарк этиб, "Шандонг Луненг" билан шартнома имзолади. Эслатиб ўтамиз, бу жамоани германиялик мураббий Феликс Магат бошқармоқда.



8 июль. Австралиялик дарвозабон Брэд Жонс Голландиянинг "Фейеноорд" клубига қўшилди.

8 июль. Жанубий Кореялик ҳимоячи Квак Тай Хви "Ал Ҳилол"ни тарк этиб, олдинги жамоаси "ФК Сеул" билан битимга имзо чекди.



7 июль. Хитой суперлигаси вакили "Бейжинг Гоан" ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеевни ижара асосида ўз сафига қўшиб олди.



4 июль. Ўз тарихида биринчи бор ОЧЛ чорак финалига йўл олган "Локомотив" туркманистонлик легионер Артур Геворкянни ўз таркибига қўшиб олди.


4 июль. Ўз вақтида "Ливерпул"да тўп тепиб мухлислар эътиборини қозонган Флоран Синама-Поньол Таиланднинг "Чайнат Хорнбилл" жамоаси билан шартнома имзолади.

3 июль. Англиянинг энг номдор клубларидан бири "Арсенал" япониялик Такумо Асанони таркибга қўшиб олди.



2 июль. "Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақби "Ал Айн" икки нафар футболчи билан шартнома тузди: БАА терма жамоаси вакили Амир Абдулраҳмон ва бразилиялик ярим ҳимоячи Кайо.

1 июль. Эронлик ёш ярим ҳимоячи Али Карими "Сепахон"ни тарк этиб, Хорватия клуби "Динамо" Загреб билан келишувга эришди. У янги жамоаси билан беш йилга мўлжалланган шартномага қўл қўйди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика